• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Машҳур актёрлар ҳар бир сериал учун қанча гонорар олади?

    Сериаллар кўнгилочар саноатнинг муҳим қисмига айланди. Уларни бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинлар кўрмоқда. Стриминг платформалари ва телеканаллар кўп серияли лойиҳаларни ишлаб чиқаришга тобора кўпроқ маблағ сарфламоқда. Бу бевосита актёрларнинг гонорарига таъсир кўрсатмоқда.

    Гонорар миқдори канал, сериал бюджети ва актёрнинг номига боғлиқ. Шундай қилиб, сериал актёрлари аслида қанча пул топишини батафсил кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

    Кадр из сериала «Во все тяжкие»

    Голливуд актёрлари қанча гонорар олади?

    Ғарбда актёрларга тўланадиган гонорар бевосита лойиҳа бюджети, тарқатиш платформаси ҳамда санъаткорнинг машҳурлигига боғлиқ. Энг юқори гонорарларни Netflix, HBO, FX, Disney+ каби стриминг хизматлари ва АҚШнинг йирик телеканаллари таклиф қилади. “Жуда ғалати ҳодисалар” сериалида актёрлар дастлаб ҳар бир қисм учун 20-80 минг доллар орасида гонорар олган. Якуний мавсумга келганда асосий ижрочилар — Милли Бобби Браун, Финн ВулFXард, Девид Харбор ҳар бир серия учун 350 минг долларгача ишлаб топишди. Уларнинг баъзилари эса бутун мавсумда жами 7 миллион доллардан кўпроқ даромад қилди.

    Очень странные дела

    Машҳур “Дўстлар” ситкоми актёрлар жуда юқори маош олган илк сериаллардан бири бўлган. Бошланишида 1994 йилда улар ҳар бир қисм учун 22,5 минг доллардан олган. Сўнгги мавсумларга келиб эса — бир миллион доллардан. Асосий гонорардан ташқари, актёрлар такрорий кўрсатувлардан келадиган фойданинг 2 фоизини олиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу гонорарлар ҳозирга қадар давом этмоқда. Америка ОАВ маълумотларига кўра, уларнинг ҳар бири фақатгина муаллифлик ҳуқуқи тўловлари ҳисобига йилига тахминан 20 миллион доллар даромад қилмоқда.

    Кто главный герой сериала «Друзья»?

    “Қўрқув анатомияси” сериалида ҳам актриса Эллен Помпео узоқ вақт давомида ҳар бир қисм учун тахминан 575 минг доллар олган. У, шунингдек, лойиҳанинг продюсери бўлиб, бу орқали йилига 20 миллион долларгача даромад қилган. Кўплаб муваффақиятли сериалларда актёрлар ҳампродюсер сифатида ишга жалб қилинади ёки фойдадан улуш олади — бу уларнинг якуний даромадини сезиларли даражада оширади.

    Бундан ташқари, HBO телеканалининг энг қиммат лойиҳаларидан бирига айланган “Тахтлар ўйини” сериалини алоҳида таъкидлаш лозим. Машҳурликнинг чўққисида бешта асосий актёр — Эмилия Кларк, Питер Динклейж, Кит Харингтон, Николай Костер-Валдау ва Лина Хиди ҳар бир қисм учун 500 минг доллардан олган. Сўнгги мавсумларда уларнинг ҳар бири бир мавсумда тахминан 5 миллион доллар ишлаб топган.

    Эмилия Кларк и Кит Харрингтон в сериале «Игра престолов»

    Қўшимча даромад реклама, брендлар билан тузилган шартномалар, маҳсулотлар савдоси ва акцияларда қатнашиш орқали келиб тушади. HBO ёки Netflix лойиҳаларида рол ижро этувчи актёрлар кўпинча йирик халқаро компаниялар билан реклама шартномалари тузади.

    Иш ҳақи нимага боғлиқ?

    Актёр қанчалик машҳур бўлса, унинг гонорари шунчалик юқори бўлади. Бу нафақат кино юлдузларига, балки оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳам тааллуқли. Телеканаллар нафақат актёрлик маҳорати учун, балки томошабинларни жалб қиладиган таниқли юз учун ҳам пул тўлайди.

    Гонорар тўғридан-тўғри сменалар сонига ҳам боғлиқ. Асосий роллар барча қисмларда қатнашишни назарда тутади, шунга мувофиқ кўпроқ сменалар ва юқорироқ даромад бўлади. Иккинчи даражали актёрлар ёки эпизодик ролларни ижро этувчилар битта лойиҳа учун муносиб гонорар олишлари мумкин, бироқ уларнинг ставкаси ва умумий даромади пастроқ бўлади.

    Сериал Анатомия страсти 1 cезон смотреть онлайн все серии подряд в хорошем  качестве

    Бундан ташқари, айрим актёрлар сериал яратишда продюсер сифатида иштирок этади ёки сериалнинг умумий даромадидан улуш олади. Шахсий келишувлар ва агентлик ёрдами ҳам муҳим рол ўйнайди. Кучли агентларга эга бўлган санъаткорлар кўпинча гонорар, иш жадвали ва мукофотлар бўйича қулай шартларга эришади.

    29 июл, 16:41   Изоҳ (0)   2511
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фақат малика Диана ва қирол Чарльз эмас: атрофдагиларнинг қаршилигига қарамай турмуш қурган қироллик вакиллари

    29 июл, 14:50

    Барбод бўлган карьера ва қимматга тушган ажрим: хиёнати кутилмаганда фош бўлган миллиардерлар

    29 июл, 11:51

    Instagram: Афруза она бўлди, Гули Асалхўжаева ўғлини уйлантирди, Райҳон бир ўлимдан қолди 

    29 июл, 11:38

    “Калмар ўйини”даги иштирокчилар нега айнан яшил, қўриқчилар эса қизил кийимда тасвирланган?

    28 июл, 18:25

    Шон-шуҳрат юки: машҳур бўлишни хоҳламайдиган юлдузлар

    28 июл, 16:50

    “Муҳташам юз йил”даги томошабинларнинг 4 севимли қаҳрамони бадиий тўқима ҳисобланади. Улар кимлар?

    28 июл, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.