• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Капитан Ҳук, Скар, Круэлла: Disney ёвуз қаҳрамонларни яратишда кимлардан илҳомланган?

    Американинг Disney компанияси ажойиб мультфильмлари билан бутун дунёда машҳур бўлиб, томошабинларнинг бир неча авлоди улар билан улғайган. Бу АҚШда биринчи бўлиб тўлиқ метражли анимацион фильм суратга олган ва ишлаб чиқаришга ротоскопия техникасини жорий этган дастлабки компаниялардан бири. Тасвир яратишнинг бу усулида жонли актёрлар иштирокидаги саҳна суратга олинади, сўнгра у кадрма-кадр қайта чизилади. Актёрларнинг ҳаракатлари ва юз ифодаларини аниқроқ тасвирлаш имконини берувчи бу ёндашув компанияда 80 йилларнинг охиригача қўлланилган.

    Кадр из мультфильма «101 далматинец»

    Мультфильмларни бу усулда яратиш жуда катта меҳнат талаб қилар ва қиммат жараён эди. Салбий қаҳрамонлар образи эса кўпинча умумлаштирилган кўринишда бўлган. Бунда машҳур санъаткорлар ёки улар яратган кинофильм қаҳрамонлари мултипликацион персонажларга асос бўлган.

    Қиролича Гримхилда

    Королева Гримхильда в мультфильме «Белоснежка и семь гномов» (1937)

    1937 йилда экранларга чиққан “Оппоғой ва етти гном” мультфильми ҳақиқий сенсацияга айланди. У ғоят катта тижорат муваффақиятига эришди ва анимация ривожланишига улкан таъсир кўрсатди. Ушбу фильм Walt Disney’га саккизта “Оскар” мукофотини келтирди.

    Фильмнинг асосий салбий қаҳрамони Оппоғойнинг ўгай онаси, ёвуз малика Гримхилддир. У энг гўзал бўлиб қолишни истайди, шу мақсадда ўгай қизини йўқ қилишга тайёр. Дастлаб у семиз ва ақлдан озганроқ бўлиши керак эди, аммо кейинчалик аниматорлар уни салобатли ва ҳукмрон, айни пайтда гўзалликдан бебаҳра бўлмаган аёлга айлантиришади.

    Хелен Гахаган в фильме «Она» (1935)

    Оппоғой ва шаҳзода ротоскопия технологияси ёрдамида яратилган бўлса-да, малика образини муайян актриса асосида чизишнинг иложи бўлмаган. Аниматор Артур Беббит 1935 йилдаги “У” мелодрамасидаги Ҳелен Гаҳагандан илҳом олган. Маликанинг нафрат билан қимтилган лаблари ва катта кўзлари Жоан Кроуфорддан олинган. Бундан ташқари, қаҳрамонда Марлен Дитрих, Грета Гарбо ва қисман маликага овоз берган Люсил Ла Верннинг хусусиятлари ҳам акс этган.

    Капитан Ҳук

    Капитан Крюк / Ганс Конрид

    Жеймс Баррининг машҳур песаси асосида яратилган “Питер Пен” мультфильмида болаларга капитан Ҳук раҳбарлигидаги қароқчилар қарши туради. Башанг кийинган, аммо қонхўр капитан Питер Пендан илгари кесилган қўли учун ўч олишни истайди.

    Капитан Ҳукнинг аниматори Фрэнк Томас бўлиб, у “Тўққиз қария” деб аталган тор доирадаги аниматор-рассомлар гуруҳига кирарди. Улар ХХ асрнинг катта қисмини Disney студиясида ўтказишган. Қаҳрамонга овоз берган Ганс Конрид кинода кўп суратга тушмаган бўлса-да, 1940 йилларнинг охирида кўплаб радиоспектакллари орқали Америка тингловчиларига яхши таниш эди.

    Конрид икки йилдан ортиқ вақт давомида ротоскопия усули билан унинг қаҳрамонини чизиш учун модел вазифасини бажарган. Бундан ташқари, Жон, Майкл ва Венди Дарлингларнинг отасига ҳам овоз берган.

    Круэлла де Вил

    Круэлла / Таллула Бэнкхед

    Мўйнали буюмларга ўч Круэлла де Вил 1961 йилда яратилган “101 далматин” тўлиқ метражли анимацион фильмининг ёвуз қаҳрамони ҳисобланади. У эски таниши Анитада кўрган кичкина далматинлар терисидан пўстин тикишни орзу қилади. Бу мақсадда у иккита фирибгарни ёллайди, улар эса кучукчаларни ўғирлашади.

    Круэллага овоз берган америкалик актриса Бетти Лу Жерсон радиоспектакллар орқали машҳур бўлиб, шунингдек, 1950 йилдаги Disney’нинг “Золушкал мультфильмида ҳикоя матнини ўқиган. Жерсон нафақат Круэллага овоз берган, балки бу персонажни яратишга масъул бўлган студиянинг етакчи аниматори Марк Дэвис учун илҳом манбаларидан бири бўлиб хизмат қилган.

    Марк Дэвисга илҳом берган яна бир актриса унинг фамилиядоши Бетт Дэвис эди. Голливуднинг олтин даври энг буюк актрисаларидан бири сифатида у кўплаб ёқимсиз қаҳрамонларни гавдалантириши билан шуҳрат қозонган. Бундан ташқари, Круэлла образига, аниқроғи, унинг муштук билан ўйнаш услубига машҳур актриса ва ашаддий чекувчи Таллула Бенхед ўз ҳиссасини қўшган.

    Скар

    Disneyнинг энг жирканч ёвуз қаҳрамонларидан бири “Қирол шер” мультфильмидаги Скар бўлади. Муфасанинг маккор, ҳасадгўй ва ҳокимиятпараст укаси шоҳнинг ўлимини уюштиради ва жияни Симбани подшоликдан қувиб, ўзи қирол бўлиб олади.

    Скар ролини ижро этиш учун кўплаб актёрлар синовдан ўтказилган. Улар орасида “У” даҳшатли фильмидаги масхарабоз ролини ижро этган Тим Карри, “Гарри Поттер” орқали таниш бўлган Алан Рикман, Иэн МакКеллен ва бошқалар бор эди. Натижада ғалаба Жереми Айронсга насиб этди.

    Джереми Айронс в роли Клауса фон Бюлова в фильме «Изнанка судьбы»

    Аниматор Андреас Дежа Жереми Айронснинг мимикасини синчковлик билан кузатиб, уни экранга моҳирона кўчирган. Бироқ актёр ўз қаҳрамонидан қониқмаган, аммо бунинг ўзига хос сабаби бор эди. Унинг фикрича, Скар қандайдир озғин ва бечораҳол қилиб тасвирланган, ваҳоланки, сочини олдириб юрувчи Жеймс Эрл Жонснинг Муфаса қаҳрамони ҳашаматли ёли билан мақтана оларди.

    29 июл, 20:15   Изоҳ (0)   7943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.