• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    "Бугун дунёдаги энг ноёб каракат мушук зотлари бизнинг қарамоғимизда туғилиб, парвариш қилинмоқда" — Ганна Кузмина

    Ганна Кузмина – Виплео cаттерй асосчиси ва Каракат мушук зотининг яратувчиси. “Биз дунёдаги биринчи расмий Каракат зотини етиштирганмиз. Бу каракал зоти ва уй мушугидан олинган ноёб гибрид жонивор”, дейди у. Соҳага илк қадами 2010 йилдан, Украинада ёввойи мушуклар — сервал, оцелот ва каракаллар билан ишлашдан бошланган. 2011 йилда эса Виплео компанияси расмий равишда рўйхатдан ўтди. Шундан бери Ганна генетик барқарор, ажойиб хулқли ва одамларга мойил каракатларни етиштириш йўлида ҳаракат қилиб келмоқда.

    Ганна билан суҳбатда унинг селексионерлик фаолияти, хусусан, Ўзбекистон билан алоқалари, келажакдаги режалари ҳақида сўз боради.

    — Сиз яратган Каракат зотининг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?

    Каракатлар нафақат ташқи чиройи билан (каракал қулоқлари, йиртқичларникига ўхшаш гавда, ноодатий ранг), балки улкан ижтимоийлик ва инсон билан алоқа ўрната олиш қобилияти билан ажралиб туради. Улар сувни яхши кўришади, сайрга чиқишга мослашган, уларни занжирбанд ҳолда олиб юриш ҳам мумкин. Асосий мақсадимиз бу зотдаги генетик барқарорликни таъминлаш. Бу борадаги селексион ишлар орқали каракатлар нафақат экзотик кўринишга, балки барқарор саломатлик ва хулқий мувозанатга ҳам эга бўлиб борди.

    — Суҳбат аввалида Тошкентдаги халқаро кўргазмада қатнашганман дегингиз. Шу ҳақида гапириб берсангиз.

    Ҳа, бу мен учун унутилмас тажриба бўлган. 2018 йил 29 апрелда Тошкентда ўтказилган “Кашмир-2018” номли халқаро мушуклар кўргазмасига VIP-меҳмон сифатида таклиф қилиндим. У ерда Каракат зотининг Ўзбекистонда илк тақдимоти бўлиб ўтди — кўргазма меҳмонларига ушбу ноёб жониворнинг хулқ-атвори, парвариши ва хавфсиз сақлаш услублари ҳақида маълумотлар бердим. Ташриф буюрганлар ҳам, мутахассислар ҳам катта қизиқиш билан саволлар беришди. Бу мен учун улкан профессионал тажриба алмашинуви эди.

    — Ўшанда сиз ҳақингизда “Дунё бўйлаб” телеканали ҳам махсус репортаж тайёрлаган экан. Бу қандай содир бўлганди?

    Бу ташриф давомида кутилмаганда бўлди. “Дунё бўйлаб” телеканали бизнинг кўргазмадаги иштирокимизни ёритди. Кўрсатувда мен каракатлар қандай парвариш қилиниши, улар қандай ижтимоий хулқ-атворга эга экани ва уларнинг ўзига хос эҳтиёжлари ҳақида сўз юритдим. Менимча, бу кўрсатув Ўзбекистон томошабинларига, айниқса кўргазмада иштирок эта олмаганлар учун қизиқ ва фойдали бўлди. Ушбу кўргазмадан кейин одамлар каракатларни фақат экзотик ҳайвон сифатида эмас, балки эҳтиёткорлик ва масъулият талаб қиладиган жонли мавжудот сифатида қабул қила бошлашди, қизиқиш ортди.

    — VIPЛЕО бренди бугун қандай босқичда? Ютуқлар ҳақида гапириб берсангиз.

    Бугунги кунга келиб VIPЛЕО дунё миқёсида тан олинган брендга айланди. Жумладан, 2020 йилда биз дунёдаги биринчи кўк рангли каракат мушукларини яратдик. 2021 йилда Каракат×Каракат наслчилигига эришдик, бу брендимизнинг ҳақиқий генетик ютуғи бўлди. 2022 йилда уруш сабабли Виплео офисини Украинадан Флорида штати (АҚШ)га кўчиришга тўғри келди. Бу ерда ҳам фаолиятимизни давом эттириб, янада ривожлантирдик. Бугун дунёдаги энг ноёб каракат зотлари бизнинг қарамоғимизда туғилиб, парвариш қилинмоқда. Бу менга улкан фахр бағишлайди. Ҳар сафар бирон натижага эришганимизда ишимга бўлган муҳаббатим кучайиб бораверади.

    Лекин фаолиятим фақат бу билан чекланиб қолмайди. Селексионерликдан ташқари, илмий-эксперт сифатида ҳам қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келаман. Хусусан, бир неча йил давомида ветеринария клиникалари билан ҳамкорликда ишладим, айниқса, гибрид мушукларга оид масалаларда уларнинг соғлиғи, хулқи, озиқланиши, хавфсиз сақланиши, шунингдек, қонунчилик масалаларида маслаҳатлар бериб бораман. Бу йўналишда Европа сертификатига эгаман ва Украинда яшаган вақтимда Давлат ветеринария хизмати билан ҳамкорликда ишлаганман. Ўша пайтда тўплаган билим ва тажрибаларим ҳозирги фаолиятимда менга жуда қўл келяпти.

    — Яқин келажакдаги режаларингиз қандай?

    Виплео орқали каракат зотини генетик жиҳатдан барқарор, ижтимоий мослашувчан ва ахлоқий селексия асосида янада такомиллаштириш асосий мақсадим. Шу билан бирга, халқаро миқёсда, жумладан, Марказий Осиё билан илмий ва малакавий тажриба алмашувини давом эттириш ниятидаман. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, Ўзбекистонда ўтказилган кўргазма биз учун профессионал ва тажриба жиҳатдан жуда муҳим босқич бўлган.Шу боис келгусида ҳам Ўзбекистондаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истаги ҳам йўқ эмас. Умид қиламанки, тез орада режа қилган мақсадларимизга эришамиз.

    Абдуллоҳ Турсунов суҳбатлашди

    21 июл, 16:30   Изоҳ (0)   967
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мўйноқ: кеча, бугун, эртага — миллий хотира ва ислоҳотлар майдони

    11 июл, 20:00

    Honorнинг янги авлод смартфонлари — Honor 400 ва Honor 400 Про тақдимоти бўлиб ўтди

    8 июл, 15:00

    Ўзбекистон инвестисия жалб қилишда Марказий Осиёда етакчига айланди

    4 июл, 15:47

    2 июл, 15:13

    Ёшлар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий кучи

    30 июн, 15:08

    Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий форумида: минтақавий фаоллик ва  иқтисодий дипломатия 

    27 июн, 21:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02

    Ироқда зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради (видео)

    Дунё | 14 август, 11:48

    Ўзбекистонликлар хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмасликка чақирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 11:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.