• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    “Марказий Осиё – Хитой” ҳамкорлиги: янги босқич сари

    Бугун Остона шаҳрида “Марказий Осиё - Хитой” иккинчи саммити бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирок этади.

    Охирги йилларда Марказий Осиё очилаётган имкониятларни биргаликда амалга оширишга қодир бўлган янада жипс минтақага айланди. Марказий Осиё руҳи пайдо бўлди. Халқаро минбарларда давлатларимиз овози бутун бир минтақани ифода этган ҳолда янада залворли ва аҳамиятли бўлиб бормоқда.

    Самарали ҳамкорликни белгилаб берувчи “Марказий Осиё – Хитой” формати нафақат икки томонлама, балки кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим платформага айланмоқда.

    Марказий Осиё ҳозир 80 миллион киши яшайдиган, 450 млрд. доллар қийматидаги ялпи ички маҳсулотга эга ҳудуд. Бу ерда жаҳон нефть ва газ захираларининг 7 фоизи, рақамли ва яшил трансформация учун зарур бўлган ўта муҳим нодир материалларнинг катта захиралари тўпланган. Хусусан, минтақада мавжуд 10 турдаги ўта муҳим материаллар захираси 5,2 фоиздан 38,6 фоизгача бўлган миқдорни ташкил этади.

    Марказий Осиё минтақасининг Хитой билан савдо ҳажми жадал суръатларда ўсмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги кунда Хитойнинг Марказий Осиё билан савдо айланмаси 95 млрд долларга етди. Савдо ҳажмини ошириш бўйича ҳали ишга солиш мумкин бўлган имкониятлар етарлича.

    Марказий Осиё рақобатбардош меҳнат ресурслари кўпайиб бораётган минтақа ҳисобланади. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга бориб минтақа аҳолиси 100 миллиондан ошади. Шу билан бирга, у энг ёш минтақалардан бири бўлиб қолади –аҳолининг ўртача ёши 30 га яқин бўлади. Бу рақамлар минтақанинг салоҳиятини кўрсатиш билан бирга ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли учун муносиб шарт-шароит яратиш зарурлигини ҳам билдирмоқда. Айнан жорий йилнинг 17 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги иккинчи саммит ҳам ушбу мақсад сари қилинган ҳаракатлардан биридир.

    Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Марказий Осиё 10 дан зиёд “Марказий Осиё+” форматлари доирасида 40 га яқин давлат ва иккита минтақавий ташкилот билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Шу форматларнинг ўзи ҳам Марказий Осиё давлатлари ўзаро манфаатли ҳалқаро алоқаларни кўзлаган, кўп векторли сиёсат олиб бораётганини намоён қилмоқда.

    Бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил 18-19 май кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган эди. Ушбу саммит Марказий Осиё-Хитой муносабатларининг янги даврга киришини бошлаб берган эди, десак асло муболаға қилмаган бўламиз.

    Ушбу саммитда Президентимиз савдо, инвестисия, транспорт ва гуманитар, экология соҳалари бўйича концептуал таклиф ва ташаббусларни илгари сурган эди. Хусусан, 6 давлатнинг миллий ривожланиш стратегиясини боғлаш, “янги иқтисодий мулоқот”ни шакллантириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва минтақа давлатларининг 2030 йилга бориб Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини 2 баравар оширишни таклиф қилган эди.

    Остонада бўлиб ўтадиган иккинчи саммитнинг асосий аҳамияти минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш ва янги истиқболли йўналишларни аниқлашдан иборат.

    “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитида минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этади. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган. Шу билан бирга саммит доирасида Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Якунда салмоқли қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.

    Умуман олганда, “Марказий Осиё – Хитой” ҳамкорлигининг янги суръатлари минтақанинг жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Кутилаётган ушбу саммит ана шу эзгу йўлдаги яна бир муҳим қадам бўлади.

    Анваржон Миркомилов, 
    “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи

    17 июн, 17:33   Изоҳ (0)   3057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan: Ланд оф Talentс промоушн кампанияси Ўзбекистонни футбол мамлакати сифатида намойиш этади

    16 июн, 17:57

    “Бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди” — Президент селекторида айтилган 10 та муҳим масала

    16 июн, 17:37

     “Ўзкимёсаноат” коррупцияга қарши кураш соҳасидаги энг нуфузли халқаро стандарт сертификатига эга бўлди

    13 июн, 21:13

    12 июн, 18:16

    Инвестисион муҳит жозибадорлиги — Ўзбекистон иқтисодий дипломатиясининг ютуғи

    11 июн, 14:03

    Қадимги мисрликлар нега кўзларига сурма қўйган?

    11 июн, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пахтакор тумани ҳокими Шароф Рашидов туманига ҳоким бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 15:41

    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

    Реклама | 22 август, 15:00

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков яна реклама ролигида суратга тушди

    Ўзбекистон | 22 август, 15:35

    “Реал” футболчилари клуб раҳбариятидан Родригони сотмасликни талаб қилмоқда

    Спорт | 22 август, 15:25

    Сурия миллий валютасидан иккита нолни олиб ташлайди

    Дунё | 22 август, 15:25

    Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво бир оз булутли бўлади

    Ўзбекистон | 22 август, 15:04

    Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 22 август, 15:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.