• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Макияжни ёқтирмайди, камерадан қўрқади ва ажримдан сўнг 2 қизни тарбияламоқда: Туба Буюкустуннинг кўп қиррали ҳаёти ҳақида

    Туба Буюкустун — истеъдодли турк актрисаси, бахтли она ва талабгир турк сериали юлдузи. Кўплаб муваффақиятли ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, у болалигида ҳаётини кинематограф билан боғлашни хаёлига ҳам келтирмаган.

    Фото: Instagram

    Хатиче Туба Буюкустун 1982 йил 5 июлда Истанбулда туғилган. У ёшлигиданоқ расм чизишга қизиқиб, санъатга меҳр қўйган. Ота-онаси унинг интилишларини қўллаб-қувватлашга қарор қилиб, уни Догуш хусусий мактабига ўқишга юборишган. Кейинчалик Туба Мимар Синан номидаги Тасвирий санъат университетининг саҳна безаклари ва либослар дизайни бўлимига ўқишга кирган.

    Фото: Instagram

    Ўша пайтда Буюкустун актрисалик карьераси ҳақида орзу ҳам қилмаган. У биринчи марта тасодифан суратга олиш майдончасига тушиб қолган. “Кириш имтиҳонлари олдидан дугонам билан университет биносида адашиб қолгандик. Ўша куни у ерда каталог учун суратга олиш ишлари олиб борилаётган экан, улар мени кўриб қолишди, ёқиб қолибман ва суратга олишни хоҳлашди. Менда эса камерафобия бор. Фото ёки видеокамерани кўрсам, уяла бошлайман. Мен “Йўқ” дедим. Шуни айтишим билан юзимга пардоз қила бошлашди. 3-4 та сурат олишди, мен эса ҳамон “Йўқ” деяпман. Менинг моделлик ҳаётим ана шундай бошланган. Модель бўлиб ишлаганимда, сериалларда суратга тушиш таклифлари келар эди, лекин мен уларни қабул қилишдан қатъиян бош тортардим”, дея ҳикоя қилган у. Бироқ университетда ўқиётган пайтида Туба кинога қизиқишни бошлаган, аммо синовларга бориши ҳам шарт бўлмаган – ёрқин ташқи кўринишга эга гўзални режиссёрларнинг ўзлари ўз лойиҳаларига таклиф қилишган.

    Фото: Instagram

    Ижодкорлик

    Бироқ камералардан қўрқишига қарамай, Туба кинематографияда ўз кучини синаб кўришга қарор қилди. У 2003 йилда “Султон Маками” сериалида Несрин ролида илк бор суратга тушди. Кейин “Атиргулдан нақшлар” сериали ва “Гулизар” фильмида рол ижро этди. Аммо турк актрисасининг ўзи 2005 йилда премераси бўлиб ўтган “Отам ва ўғлим” фильмидаги иштирокини ўзининг ҳақиқий дебюти деб ҳисоблайди. “Охирги курсда Томрис Гиритлиоглу билан танишдим ва у менга Чаган Ирмакнинг ъОтам ва ўғлимъ фильмида рол таклиф қилди. Чаган Ирмакнинг ашаддий мухлиси бўлганим учун бу таклифни дарҳол қабул қилдим. Айнан шу воқеадан сўнг кинода карьера қилишга қарор қилдим”, дея фикр билдирди актриса.

    Фото: Kp.ru

    Ўша йили Буюкустун “Липа соясида” сериалида Филиз ролини ижро этди ва икки йилдан сўнг унга “Осиё” кўп қисмли фильмида бош рол берилди.

    Фото: Kp.ru

    Бу иш актрисага жаҳон шуҳратини келтирди. Турдизи юлдузининг кейинги фаолияти тез суръатда ривожланди. Туба “Юракларни синдирувчи”, “20 дақиқа”, “Ифлос пуллар ва муҳаббат”, “Жасур ва гўзал”, “Элчининг қизи”, “Менежеримга қўнғироқ қилинг”, “Усмонли империясининг юксалиши”, “Бошқа ҳаёт”, “Гўё эртаси йўқдек” ва бошқа кўплаб лойиҳаларда бош ролларни ижро этди.

    Фото: Instagram

    Бугунги кунга келиб актрисанинг фильмографияси 25 дан ортиқ фильмни ўз ичига олади. Туба ўз фаолиятидаги лойиҳалар сони ортидан қувмаслигини очиқ тан олади. Турк юлдузи камера олдидаги қўрқувини бутунлай енга олмаган ва шу сабабли фақат сценарийнинг биринчи сатридан бошлаб уни чиндан ҳам қизиқтирган лойиҳалардагина суратга тушишга рози бўлади.

    Фото: Instagram

    Шахсий ҳаёти

    Фото: Kp.ru

    2011 йил ёзида Туба Буюкустун Онур Сайлак билан турмуш қурди ва 2012 йил январь ойида унга эгизак қизлар — Майа ва Топракни туҳфа этди. Оналик таътилида бўлган турк актрисаси ўз маҳоратини эслаб, қизалоқларига кийим тикиш билан шуғулланди.

    Фото: Kp.ru

    2016 йил апрель ойида Туркия оммавий ахборот воситалари Туба ва Онурнинг ажралиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқата бошлади. Машҳурларнинг ўзлари бир неча ой давомида бу миш-мишларни инкор этишди. Бироқ 2017 йил июнь ойида Сайлак ва Буюкустун ажрашди. Дастлаб эр-хотинга мулоқот қилиш қийин бўлди, аммо улар барибир келишувга эришди ва қизлари учун дўстона муносабатларни сақлаб қолди. Майа ва Топрак ота-оналари ажрашгандан кейин оналари билан яшашда давом этди, лекин улар оталарини ҳам тез-тез кўриб туришади.

    Фото: Kp.ru

    Ажрашганидан бир неча ой ўтгач, Туба Умут Эвирген билан муносабат ўрнатди.

    Фото: Kp.ru

    Турк ОАВ маълумотларига кўра, уларнинг севги муносабатлари тахминан уч йил давом этди, шундан сўнг улар ажралишди. 2020 йилда Буюкустуннинг Экин Мерт Даймаз билан учрашаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу миш-мишлар актрисани қаттиқ хафа қилди ва у уларни шахсан рад этиб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тегишли пост эълон қилди.

    Фото: Kp.ru

    Ҳозирги кунда турдизи юлдузи ўзининг шахсий ҳаётини умуман ошкор қилмасликка ҳаракат қилмоқда. Буюкустюн бу борада шундай дейди: “Шахсий ҳаётимиз билан томошабинлар хотирасида қанчалик кам қолсак, ижро этган ролларимиз билан шунчалик кўп эсда қоламиз”.

    Туба Буюкустун ҳозир

    Ҳозирда Туба кинода фаолиятини давом эттирмоқда, хусусан, у “Бошқа ҳаёт” сериалининг учинчи мавсуми учун тайёргарлик кўрмоқда. Бундан ташқари, у машҳур брендларнинг реклама кампанияларида суратга тушади ва хайрия ишларига алоҳида эътибор қаратади. Турк актрисаси уйсиз ҳайвонлар учун бошпаналарга фаол ёрдам кўрсатади ҳамда кўпинча ташлаб кетилган уй ҳайвонларини ўзи жойлаштиришга ҳаракат қилади.

    Фото: Instagram

    Туба Буюкустун ишдан бўш вақтини оила даврасида ўтказишга интилади. У қизларига ва улар билан саёҳат қилишга кўп вақт ажратади. Турдизи юлдузи айнан фарзандлари унинг асосий ҳаётий мотиваторига айланганини ва у учун энг муҳими уларни муносиб инсонлар этиб тарбиялаш эканини бир неча бор таъкидлаган.

    Фото: Instagram

    16 июн, 15:14   Изоҳ (0)   7098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Туба Буюкустун#Турк актрисаси#Актриса#«Осиё» сериали#Актриса#Кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туба Буюкустун ва Чагатай Улусой янги сериалда ҳамкорлик қилади. Хуррам Султон ресторан очди. Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар

    15.07.2020, 10:33

    Турк актрисаси Туба Буюкустун 25 сонияда 101 минг доллар даромад топди

    26.01.2021, 11:20

    Турк актрисаси Туба Буюкустун коронавирус сабаб касалхонага ётқизилди

    01.08.2021, 14:58

    Туба Буюкустуннинг мум ҳайкали ясалмоқда, Бурак Ўзчивит оиласига вақт ажратолмаяпти. Турк киноси янгиликлари

    10.12.2021, 12:11

    Киванч Татлитуғнинг янги рекорди, «Муҳташам юз йил» сериали актрисаси кинодаги фаолиятини якунлади. Турк киноси янгиликлари (фото)

    13.12.2021, 14:28

    Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)

    29.12.2021, 13:50

    Instagram: Аккаунти бузилган Паризода, туғилган кунида онасини йиғлатган Азиза Ёқубова, мухлисларига миннатдорлик билдирган Ҳамдам Собиров

    24.07.2022, 22:44

    Instagram: Паризодага аталган романтик сюрприз, янги машинали бўлган Азамат Аҳроров, iPhone 14 харид қилган машҳурлар

    19.09.2022, 22:52

    Instagram: Зоҳид билан аварияга учраган дўсти алоқага чиқди, Манзурани ҳамкасблари ранжитишди, Тошкентдаги тўйда хизматда бўлган россиялик машҳурлар

    02.10.2022, 22:59

    Дунёни яхшилик қутқаради: Суратга тушиш билан бирга хайрия ишларини амалга оширадиган турк киноси юлдузлари (фото)

    22.11.2022, 17:49

    «Қашқирлар макони», «Пул ва гул ишқи» ва бошқа машҳур турк сериалларининг битта қисмига қанча маблағ сарфланади?

    23.11.2022, 19:50

    Instagram: Пластик операцияни бошдан кечирган Каниза, қизининг туғилган кунини нишонлаган Паризода, ишчисига Умра йўлланмасини совға қилган Шаҳзода Муҳаммедова

    28.12.2022, 22:19

    Instagram: Муниса Ризаева Америкага кетяпти, Интизор Тожибоева билан юз берган кўнгилсизлик, клипдаги роли учун 10 минг доллар олган актёр

    27.01.2023, 23:00

    Турк актёри Киванч Татлитуғ иштирокидаги энг муваффақиятли фильмлар

    04.02.2023, 15:53

    Фото: Туркиянинг ажойиб манзараларида суратга олинган машҳур сериаллар

    05.07.2023, 20:45

    Американинг “Эмми” мукофотига номзод бўлган 8 турк сериали

    22.01.2024, 16:20

    Ўзга миллат вакили бўлса-да, турк киносида шуҳрат қозонган актёр ва актрисалар (фото)

    16.04.2024, 16:35

    Ишдаги ишқ: турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар

    30.07.2024, 12:20

    Ўтказиб юбормаслик керак бўлган 14 та янги турк сериали (трейлер)

    18.10.2024, 13:50

    Киванч Татлитуғ 41 ёшда: машҳур турк актёри иштирокидаги энг сара фильм ва сериаллар 

    30.10.2024, 10:55

    Instagram: Ситора Фармонованинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Юсупова турмушга чиқди, Baby Моҳи янги машинали бўлди  

    12.11.2024, 11:46

    Instagram: Наргиза Салмонова оиласида жудолик, Бобур Мансуров янги автомобиль харид қилди, Ҳалима Ибрагимованинг сўнгги интервьюси эълон қилинди

    11.12.2024, 10:30

    Муваффақиятли карьера қурган, бироқ шахсий ҳаётда бахт топа олмаган турк актрисалари

    26 март, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ элчихоналари хорижий талабаларга виза беришни давом эттиради

    Дунё | 19 июн, 11:13

    Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасига йўл олмоқда — манба

    Спорт | 19 июн, 11:01

    “Ақлли” кўзойнак, ресторан, кроссовка: жаҳонга машҳур юлдузлар оддий одамларга қандай ёрдам беради?

    Лайфстайл | 19 июн, 10:59

    Ўзбекистонда 20 июнь куни ҳарорат нисбатан пасаяди

    Ўзбекистон | 19 июн, 10:45

    Эрон Исроилга 20 та ракета учирди (видео) 

    Дунё | 19 июн, 10:40

    Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бюджетга 195 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 19 июн, 10:30

    “Дўстлар” юлдузи Меттю Перрининг ўлимига алоқадор шифокорга 40 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда

    Шоу-бизнес | 19 июн, 10:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.