• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Фото: Туркиянинг ажойиб манзараларида суратга олинган машҳур сериаллар

    Туркия гўзал, бетакрор ландшафтлари, Ўрта Ер денгизи ва Эгей қирғоқларининг ғаройиб гўзаллиги, баланд қарағай ўрмонлари билан қопланган тоғлар, кўпикли шаршаралар ва зумрадранг кенгликлари билан ажралиб турадиган ажойиб минтақадир. Денгизлар, дарёлар ва кўллар инсонни завқлантиради, унутилмас таассуротлар қолдиради. Қадимги меъморчилик ёдгорликлари ўзининг улуғворлиги, сирли ерости галереялари, ғорлари, қадимий харобалар, шунингдек, замонавий шаҳарлар ва кичик аҳоли пунктларининг ҳайратланарли даражада ранг-баранг кўчалари билан лол қолдиради. Туркияда жуда кўп ноёб жойлар мавжуд. Сериал ва кинофильмларнинг айрим саҳналари учун шу каби жойлар ва манзаралар танланади.

    “Шимолий юлдуз” сериали

    “Шимолий юлдуз” сериали 2019—2021 йилларда суратга олинган. Лойиҳада бош ролларни Исмоил Демиржи ва Аслиҳан Гунер ижро этган. Ушбу сериал 64 қисмдан иборат. Бу сериал ҳақида кам гапирилади, бироқ лойиҳа Туркияда муваффақиятли бўлди ва бир неча мавсум давом этди. Сериал ҳар жиҳатдан: бош қаҳрамонлар, воқеаларнинг қизиқарли эканлиги, ажойиб манзаралар томошабинни ўзига жалб қилади.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Ушбу сериални суратга олиш ишлари Ўрду шаҳри ва унинг вилоятларида бўлиб ўтди. Баъзи саҳналар Қора денгиз соҳилида суратга олинган. Сериалда Ўрдунинг гўзал ўрмонлари, денгизи ва барча табиий гўзалликларини кўришингиз мумкин.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Лойиҳада Йилдиз Кузей исмли йигитни севиб қолади. Оилалари узоқ дўстлик муносабатларида бўлгани учун Кузей ва Йилдиз унаштирилади. Бироқ Кузей Истанбулдаги университетга ўқишга боргач, берган барча ваъдаларини унутади. Бир неча йил ўтгач, Кузей Йилдизнинг севгисини қозониш умидида уйига қайтади.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Беқарор” сериали

    Ушбу сериал 2019—2021 йилларда суратга олинган. Унда бош қаҳрамонлар ролини Акин Акинезю ва Эбру Шаҳин гавдалантирган. Лойига 69 та қисмдан иборат. Сериал ижодкорлари ҳатто маданият ва туризмни қўллаб-қувватлаганликлари учун Мидят шаҳар ҳукуматининг мукофотига сазовор бўлган.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Беқарор” сериалининг суратга олиш жараёнлари ҳам Мардин шаҳрида бўлиб ўтган. Муҳим жойлар сериал воқеалари билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, кўприк ёки арғимчоқ сериални ёдга солади. Сериалда Мидятдаги энг қудратли оилалардан бирининг қизи Рейян ва кўп йиллар олдин ўлдирилган ота-онасидан қасос олмоқчи бўлган Миранни севиб қолади.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Орол эртаги” сериали

    Ушбу лойиҳа 2021 йилда томошабинларга тақдим этилган. “Орол эртаги” сериалида бош ролларни Айча Айшин Туран ва Алп Навруз ижро этган. Лойиҳа 25 та қисмдан иборат. Суратга олиш ишлари Сефериҳисар шаҳрида (Измир вилоятида жойлашган) жойлашган Сигажик ҳудудида бўлиб ўтди. Сюжет давомида бош қаҳрамон шовқинли шаҳарни тарк этади ва аста-секин Эгей денгизи яқинидаги сокин ва гўзал ҳаётга ошиқ бўла бошлайди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Лойиҳада Хазиран ўз карьераси учун оролга боради, қаҳрамон у ерда иши ривожланиш учун ер сотиш бўйича музокаралар олиб бориши керак. Бироқ шу ернинг эгаси бўлган Пойразни шу ерда учратиб қолади. У савдо ҳужжатларини имзолаш ниятида эмас, бунинг учун Хазиран оролда қолиб, шаҳардан ташқарида ҳаёт қандай кетаётганини билишга мажбур бўлади.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Масъулият” лойиҳаси

    Ушбу сериал 2014 йилда турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган. Унда бош ролларни Меҳмет Акиф Алакурт ва Ўзлем Йилмаз ижро этган. Лойиҳа 13 қисмдан иборат. Сериал воқеалари қадимги Угрюп шаҳрида содир бўлади. Бу ер сунъий ғорлар ва қадимги уйлари архитектурасини, замонавий қиёфа ва тарихий муҳитни ўзида мужассам этган жой.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Лойиҳа сюжет ида полиция операцияси пайтида хавфсизлик кучлари капитани Фират Оздер тасодифан бегуноҳ тинч аҳолини ўлдиради. Бўлиб ўтган воқеа унга тинчлик бермайди. У ўша инсоннинг қариндошларини топиб, ёрдам бермоқчи бўлади. Шундай қилиб, қаҳрамон марҳум Зелолнинг келини билан учрашади ва кутилмаганда уни севиб қолади.

    “Севгилим, Алабора”

    “Севгилим, Алабора” сериали 2015 йилда намойиш этилган. Унда бош қаҳрамонларни Кадир Доғулу ва Элчин Сангу гавдалантирган. Лойиҳа 4 қисмдан иборат. Сериал жуда кам қисмдан иборат, кўпчилик томошабинлар “Севгилим, Алабора”га яна имконият берилиши керак эди, деган фикрга қўшилди. Аммо рейтинглар пастлиги сабабли, сериал атиги 4 та қисмдан сўнг якунланди. Суратга олиш ишлари табиий гўзаллиги билан диққатни тортадиган Муғла шаҳрида бўлиб ўтди.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Ҳудудда бир нечта саҳналар суратга олинди. Суратга олиш учун энг кўп фойдаланилган жойлар Карабортлен қишлоғи ва Кўйчегиздаги кўл бўйидаги отхона эди. Сериал тақиқланган севги мавзусига бағишланган. Сюжет га кўра, қиз оиласи танлаган инсон билан бирга бўла олмаслигини тушуниб, яхши кўрган инсони билан қочишга қарор қилади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    “Қирғоқ” сериали

    “Қирғоқ” сериали 2013—2015 йилларда намойиш этилган. Унда бош қаҳрамонлар ролини Чағатай Улусой ва Серенай Сарикая гавдалантирган. Лойиҳа 77 қисмдан иборат. Бу сериални ҳақли равишда афсонавий деб аташ мумкин. Лойиҳада жуда кўп истеъдодли актёрлар иштирок этган. Мелодраманинг суратга олиш жараёнлари Мармара денгизи бўйида жойлашган Истанбул ҳудудида бўлиб ўтди. Бу қайиқ ва яхталар учун тўхташ жойи, фавворали ҳовузлар ва ўйин парки бўлган катта майдон ҳисобланади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Яман меҳнат ва ўқишнинг уддасидан чиққан йигит. Қаҳрамоннинг болалиги оғир кечади, бироқ у ёшлигида ҳам қийинчиликларга дош бера олади. Унга бу борада акаси ўрнак бўлади. Бироқ айнан Кенан туфайли Яман хавфли вазиятга тушиб қолади, шундан сўнг уни ҳибсга олишмоқчи бўлишади. Яман йўлда адвокат Селим Серезни учратиб қолади.

    “Осиё” сериали

    “Осиё” сериали 2007—2009 йилларда томошабинларга тақдим этилган. Лойиҳада бош ролларни Туба Буюкустун ва Мурат Йилдирим ижро этган. Лойиҳа 71 қисмдан иборат. “Осиё” сериалининг суратга олиш ишлари Туркиянинг энг машҳур жанубий шаҳри – Антакяда бўлиб ўтган. Бу жой тоғлар ва унумдор водийлар билан ўралган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Сюжет га кўра, Осиё деярли банкрот бўлган ва оиласини боқа олмаётган деҳқоннинг қизи. У оилавий шароити яхшиланиши учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Гўзал Осиё ҳам худди отаси каби шу заминга боғланган. У табиат, ернинг тилини чуқур ҳис қилади ва тушунади. Ҳатто унга худди шу ҳудудда оқиб ўтадиган ва афсонага кўра сувни қайтариб олиб келадиган Осиё дарёси туфайли шу исм қўйилган. Кунлардан бир кун Осиё Демир билан учрашади. Бу учрашув сўнгги умид бўлиб туюлади, бироқ кейинчалик уларнинг оилалари яширадиган кўплаб сирлар ошкор бўлади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    “Эйлулнинг кичик муаммоси” фильми

    Ушбу 2014-да суратга олинган, унда бош ролларни Фараҳ Зейнеп Абдулла ва Энгин Акюрек гавдалантирган. Суратга олиш ишларининг асосий қисми Эгей денгизининг шимолий қисмида жойлашган Бўзжаада оролида бўлиб ўтган. Сюжет да бахтсиз ҳодисадан кейин Эйлул исмли қаҳрамон ҳаётининг сўнгги ойидаги воқеаларни унутади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Атрофдагилар, дўстлари ва оиласи унга ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтишса-да, Эйлул ёлғон гапираётганидан шубҳаланади. У фақат ўз инстинктларига қулоқ тутиб, оролга боришга мажбур бўлади ва у ерда тасодифан нотаниш инсонни учратади ва улар бир-бирини севишганлар эканига ишонтиради.

    05.07.2023, 20:45   Изоҳ (0)   10124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Муҳаббат қиссалари” фильмидаги образи билан машҳурликка эришган ҳинд актёри Жимми Шергил ҳозир қаерда? 

    04.07.2023, 16:31

    Собиқ раққоса, ҳанузгача автобусда юради ва машҳур образидан уялади: Актриса Гулчеҳра Жамилова 77 ёшда (фото, видео) 

    04.07.2023, 13:40

    “Стоп, олинди”: “Гарри Поттер” франшизасида саҳна ортида юз берган қизиқарли воқеалар 

    04.07.2023, 09:30

    “Бу дунёда ‘яхши ишладинг’дан кўра ёмонроқ сўз мавжуд эмас!” — “Қатъият” фильми ҳақида

    03.07.2023, 23:20

    “Индиана Жонс ва тақдир ғилдираги” фильми намойишининг биринчи ҳафтасида 130 миллион доллар ишлаб топди

    03.07.2023, 16:40

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумида 8 нафар янги актёр иштирок этади

    03.07.2023, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.