• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “БМТ-аёллар” тузилмаси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди

    Жорий йилнинг 27 май куни Тошкентда “БМТ-аёллар” тузилмасининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ҳукумати аъзолари, БМТ агентликлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

    Таъкидлаш жоизки, “БМТ-аёллар” тузилмаси офисини Тошкентда очиш бўйича олий даражадаги келишувга БМТ Бош котиби ўринбосари, “БМТ-аёллар” тузилмаси ижрочи директори Сима Бахуснинг Ўзбекистонга 2024 йил май ойида амалга оширган ташрифи мобайнида эришилган эди.

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева “БМТ-аёллар” билан ҳамкорликнинг янги босқичини қўллаб-қувватлашини билдириб, офиснинг очилиши мамлакатнинг гендер тенглик соҳасидаги тараққиётини халқаро миқёсда эътироф этиш рамзи сифатидаги муҳимлигини таъкидлади.

    "БМТ–Аёллар тузилмасининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси директори ўринбосари Элиза Фернандес Саенс хоним билан мазмунли ва самарали учрашув ўтказдик.

    Учрашувда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамда БМТ Бош котибининг ўринбосари, УН Women ижрочи директори Сима Сами Баҳуснинг қўллаб-қувватлаши билан бугун ўз фаолиятини бошлаган УН Women ваколатхонаси Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро даражада эътироф этилаётганидан далолат экани алоҳида таъкидланди.

    Суҳбат чоғида Элиза хоним глобал миқёсдаги сиёсий ва иқтисодий беқарорлик шароитида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, фан, технологиялар, маданият ва бошқа соҳалардаги фаоллигини таъминлаш борасида эришилаётган ютуқларни юқори баҳолади.

    Учрашув якунида ҳар бир аёл ва қизнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган рақамли технологиялар ва таълим дастурларини илгари суриш, шунингдек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди", деди Танзила Нарбаева. 

    Офиснинг очилиши Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш лойиҳасининг ишга туширилиши билан бир вақтга тўғри келди. Ушбу лойиҳа янги офис фаолиятининг биринчи кенг кўламли йўналиши бўлади.

    Маросимда “БМТ-аёллар” ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори ўринбосари Элиза Фернандес Саенс офиснинг мамлакат аёллари ва қизлари учун шериклик, тараққиёт ва умид тимсоли сифатидаги аҳамиятини таъкидлади.

     “Тенгликка эришиш йўли ушбу офиснинг очилиши билан тугамайди - у янгидан, кўпроқ мажбурият, янги умид ва тўхтовсиз олдинга интилиш билан бошланади”, - деди Элиза Фернандес Саенс.

     

    БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Махл офиснинг очилиши мамлакатнинг инсон салоҳиятини ривожлантириш ва гендер тенгликка қатъий содиқлигини тасдиқлаши, “БМТ-аёллар” билан ҳамкорлик эса ушбу вазифаларни амалга оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

    Ўзбекистонда “БМТ-аёллар” тузилмаси офисининг очилиши хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенгликни илгари суришда янги даврни бошлаб беради, бу ташкилотнинг юбилейлари ҳамда бутун дунёда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кенгайтиришга қаратилган асосий халқаро ҳужжатлар йилида айниқса муҳимдир. Жорий йилда ташкилот ўзининг 15 йиллигини, Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг 30 йиллиги ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича 1325-резолюциясининг 25 йиллигини нишонлайди.

    28 май, 19:30   Изоҳ (0)   1307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда “Болалар учун мулоқот: Марказий Осиё ва ЮНИСEФ” минтақавий форуми ўтказилди

    28 май, 19:15

    Маош 2800 евродан бошланади: ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга таклиф қилинди

    28 май, 19:03

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

    28 май, 18:51

    Андижонда Nexia-2 “ГAИ”лардан қочиб, икки автомобиль билан тўқнашди (видео) 

    28 май, 18:38

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди аҳолиси кўпроқ умр кўраётгани маълум бўлди 

    28 май, 18:20

    “Чинакам гиёҳвандга айландим” — 16 ёшда бошланган қарамлик ва йўқотилган ишонч (видео)

    28 май, 18:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.