“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ бош мураббийи, афсонавий мутахассис Алекс Фергюсон тарихдаги энг яхши футболчи ким, деган саволга жавоб берди.

Пеле — барча даврларнинг энг зўр футболчиси. Ҳозиргача унинг даражасидаги бошқа ҳеч кимни кўрмадим, дея Фергюсоннинг сўзларини келтирган Give Me Sport нашри.
Маълумки, сер Алекс Фергюсон футбол тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири ҳисобланади. У “Манчестер Юнайтед”ни 1986 йилдан 2013 йилгача бошқарган. Бу даврда клуб билан 13 марта Англия Премер Лигасида, 5 марта Англия Кубогида ғолиб чиқди ва 2 марта Европа Чемпионлар Лигасини қўлга киритди.
Пеле бразилиялик футбол афсонаси бўлиб, 1940 йил 23-октябрда туғилган. У профессионал фаолияти давомида 1000 дан ортиқ гол урган ва Бразилия терма жамоаси билан уч марта жаҳон чемпиони бўлган (1958, 1962, 1970) — бу натижани ҳали ҳеч ким такрорлай олмаган. Техникаси, тезлиги ва майдондаги ҳаракати билан танилган футболчи 2022 йил 29 декабрь куни вафот этди.
Изоҳ (0)