SpaceX компаниясининг Техасдаги Старбейс номли базаси расман шаҳар сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

“Энди бу расман тасдиқланди”, деди у.
3 май куни Техаснинг Камерон округи ҳокимияти базани алоҳида шаҳар сифатида тан олиш масаласи бўйича аҳоли ўртасида овоз бериш ўтказилган. Унда шаҳар чегараларида истиқомат қилувчи 300 нафардан камроқ киши иштирок этган. Камерун округи сайлов департаменти эълон қилган маълумотларга кўра, овоз беришда жами 218 киши қатнашган. Иштирок этганларнинг тахминан 97 фоизи шаҳарнинг ташкил этилишини қўллаб-қувватлаган.
Кемерон округи сайлов маъмури Реми Гарзанинг айтишича, овоз бериш бюллетенлари ҳисоблаб бўлингач, сайлов натижалари округ комиссарлари томонидан тасдиқланиши лозим. Шундан сўнггина янги муниципалитет рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлади.
Расмий муниципалитет сифатида рўйхатдан ўтиш SpaceX объектларида ходимлар сонини кўпайтириш имконини беради ва умуман олганда, маҳаллий ҳокимиятларга кенг ваколатлар беради. Шу тарзда улар ҳудудларни зоналаштириш қоидаларини ишлаб чиқишлари, даромадларни оширишлари ва шаҳар вазифаларини бажариш учун ходимларни ёллашлари мумкин бўлади.
“Шаҳарга айланиш бизга коинотда инсониятнинг келажакдаги ўрнини бунёд этаётган эркаклар ва аёллар учун энг яхши ҳамжамиятни яратишни давом эттиришимизга кўмаклашади”, дейилади Старбейзнинг Х’даги расмий саҳифасида.
Изоҳ (0)