Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Маълум қилинишича, 3—4 май кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво 33-35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37-39 даражагача исийди. Бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир.
Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 3—4 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Жума куни кундузи ҳарорат 29-31 даража бўлса, шанба ва якшанба кунлари 32-35 даража бўлади.
Изоҳ (0)