Жиззах шаҳрида пиёда йўлни кесиб ўтиш учун панжара остидан ўтаётгани акс этган суратлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган Марказий буюм бозори рўпарасидаги йўлнинг ўртаси қисмига темир панжаралар ўрнатилган. Шунингдек, тартибга солинган пиёдалар ўтиш қисмидаги светофорлар демонтаж қилинган.
Йўлни кесиб ўтиш учун ер ости йўлаги ташкил этилиб, йўлдаги светофорлар олиб ташланган.
“Лекин шунга қарамасдан махсус белгиланган ер ости йўлни кесиб ўтмасдан айрим пиёдалар томонидан йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтиб, ушбу панжарали тўсиқдан ошиб тушиш ёки пастки қисмидан ўтиш ҳолатлари кузатилмоқда”, дейилади хабарда.
Пиёдалардан йўлнинг пиёдалар учун белгиланган ер ости қисмларидан ўтиши сўралган.
Жиззахда автобус ва йўл тозалайдиган махсус транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Шунингдек, Жиззахда катта тезликда икки қизчани уриб, уларнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилганди. Бундан ташқари, Жиззахда рулда ухлаб қолган Matiz ҳайдовчиси юк машинасига урилиши оқибатида ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)