Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 13,70 сўмга кўтарилиб, 12 994,59 сўм бўлди;
- евро 38,92 сўмга ошиб, 14 761,85 сўм бўлди;
- рубль 0,99 сўмга пастлаб, 157,68 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар 11,33 сўмга кўтарилиб, 12 980,89 сўм бўлганди. Рубль ҳам ошиб, евро пастлаганди.
Ўзбекистонда доллар курси ошишда давом этиши эҳтимоли юқори, дейилади айрим прогнозларда. Хўш, жорий йил охиригача курс қанчага етади? Яқин келажакда қандай иқтисодий тебранишларга тайёр туриш керак? Қуйидаги ҳавола орқали алмашув курслари, уларга таъсир этувчи омиллар ва кутилмалар ҳақида ўқиш мумкин.
Изоҳ (0)