Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 26,23сўмга пастлаб, 12 938,20 сўм бўлди;
- евро 33,72сўмга тушиб, 14 710,73 сўм бўлди;
- рубль 1,23 сўмга кўтарилиб, 159,51 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар кетма-кет икки кун кўтарилишдан сўнг пастлаб, 12 964,43 сўм бўлганди.
Баъзи иқтисодчиларнинг фикрича, мамлакатда валюта курси сунъий ушлаб турибди. Агар курс эркинлашса 1 доллар 20 минг сўмгача кўтарилади. Марказий банк эса бу қарашлар нотўғри эканлигини билдирганди.
2025 йил охиригача курс қанчага етади? Яқин келажакда қандай иқтисодий тебранишларга тайёр туриш керак? Қуйидаги ҳавола орқали алмашув курслари, уларга таъсир этувчи омиллар ва кутилмалар ҳақида ўқиш мумкин.
Изоҳ (0)