Футбол бўйича Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган илк ўйин 8 март, жума куни бўлиб ўтди. Унда “Барселона” ўз майдонида “Мальорка”ни қабул қилиб, Ямалнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
![](/static/2024/03/09/gettyimages-2061704907-612x612-Q0wOCyHV.jpg)
Каталонияликлар ҳужумчиси Гундўған пенальтидан фойдалана олмади. “Барселона” футболчиси Рафинья жароҳат олиб, сафдан чиқди.
Ушбу ғалабадан сўнг Хави жамоаси ўз очколарини 61 тага етказиб, “Жирона”ни ортда қолдирган ҳолда 2-ўринга кўтарилди.
“Мальорка” 27 очко тўплаб 15-поғонани эгаллаб турибди.
Ла Лига
28-тур баҳси
“Барселона” — “Мальорка” 1:0
8 март, жума
Гол: Ямал (73).
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Гундўған (24).
“Барселона” – тер Стеген, Кунде, Мартинес, Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен, Гундўған (Ромеу, 87), Рафинья (Лопес, 37), Феликс (Роке, 62), Ямал, Гиу (Левандовски, 61).
“Мальорка” – Райкович, Гонсалес, Настасич, Раилло, Копете (Радонич, 82), Тони Лато (Коста, 71), Дардер (Санчес, 71), Морланес (Дани Родригес, 61), Саму Кошта, Ларин (Прац, 82), Мурики.
Огоҳлантиришлар: Мартинес (53), Саму Кошта (86).
Изоҳ (0)