Санэпидқўмита тавсияга кўра, енгил жисмоний иш учун ҳаво ҳарорати камида 21 даража ва нисбий намлик эса 40-60 фоиз бўлиши лозим.

Таълим муассасалари ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлиши керак:
- ўртача оғирликдаги иш учун — камида 17 даража;
- оғир жисмоний иш учун — камида 16 даража;
- физика лабораториялари учун ҳарорат 18-21 даража оралиғида.
Аввалроқ Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти илмий тадқиқотчилари томонидан ўқувчилар ўртасида “Сиз қайси маҳсулотларни кўп истеъмол қиласиз?” ва “Қайси маҳсулотларни истеъмол қилишингизга ота-онангиз рухсат бермайди?” деган саволлар бўйича сўров ўтказгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)