• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат хизматчиларининг даромадларини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Президент Администрациясига киритилди

    «Давлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрь ойида 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда давлат хизматчилари айрим тоифаларининг мол-мулкини, даромадлари ва харажатларини декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этишга қаратилган Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Қарорга кўра, давлат хизматчиларининг мол-мулкини, даромадларини ва харажатларини декларациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш режалаштирилган эди. У 2020—2022 йиллар давомида босқичма-босқич, яъни 2020 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ва Сенати раиси ва уларнинг ўринбосарлари, бош вазир ўринбосарлари, бош вазир ўринбосарлари маслаҳатчилари, 2021 йилдан эса вазирлик ва идораларнинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари даромад ва мол-мулкини декларациялаш баён этилган. Лекин ушбу қарор лойиҳасида Президент ва бош вазирнинг даромадлар декларациясини тўлдириши назарда тутилмаганди. Мазкур қарор лойиҳасининг кейинги тақдири ҳақида маълумот тақдим этилмаган.

    Акмал Бурҳонов.

    Акмал Бурҳонов.
    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Орадан роппа-роса бир йил ўтгандан сўнг, яъни 2020 йилнинг октябрь ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизими 2021 йил январдан бошланишини эълон қилган эди. Ўшанда Акмал Бурҳонов ушбу амалиёт 5 йил ичида татбиқ этилиши, бу бўйича қонун лойиҳаси тез орада жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини айтганди.

    Қонунда кимлар декларацияланиши керак, қайси мансабдорлар, уларнинг нималарини декларация қилиш керак, қандай назорат қилинади, декларация нотўғри тўлдирилса, қандай жавобгарлик чоралари белгилаш керак, қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ва ҳоказоларнинг барчаси акс эттирилиши таъкидланганди. Нафақат қонун лойиҳаси, балки тизим, мониторинг тизими, декларацияларни тўлдириш тизимининг онлайн платформаси устида иш олиб борилаётгани зикр этилганди. Аммо айтилга сана келса-да, қонун лойиҳаси ҳам, декларацияларни тўлдириш тизими ҳам ишга тушмади.

    Белгиланган сандан 7 кун ўтиб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилди. Лекин Тўхташева хоним агентлик томонилан аввал берилган ваъдалар нима учун ўз вақтида бажарилмай қолганига ойдинлик киритиб ўтмаган.

    Умида Тўхташева.

    Умида Тўхташева.
    Фото: ЎзА

    Ўшанда мазкур қонун лойиҳаси тегишли органларга келишиш учун киритилгани, келишиш жараёнида тегишли хулосалар кутилаётгани айтилган.

    Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур қонун лойиҳасида аввалгиларидан фарқли равишда Ўзбекистонда Президент ҳам, бош вазир ҳам йил давомида ишлаб топган пули ҳақида ҳисобот топшириш мажбурияти юклатилиши мумкинлиги баён этилган. Шунингдек, мансаб ваколатига тегишли бўлган, ҳужжат қабул қилиш ваколати бўлган барча мансабдор шахслар — қуйидан тортиб, юқоригача бўлган мансабдор шахслар доираси қамраб олинган. Булар:

    • Президент Админстрацияси;
    • Вазирлар Маҳкамаси;
    • республика ташкилотлари;
    • ҳокимликлар;
    • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар;
    • суд идоралари ходимлари даромадлар декларациясини тўлдириши таклиф этилган.
    Ортга суриб келинаётган давлат хизматчиларининг даромадларини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Президент Администрациясига киритилди. Аниқки, бу дегани қонун қабул қилинди дегани эмас. Лойиҳа ҳали кўп чиғириқлардан ўтиши керак бўлади.

    Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар-у, идора раҳбарлари ва ҳокимларнинг мазкур қонуннинг жорий этилишига нисбатан билдирган фикрлари билан танишинг:

    • «Бунинг нимасидан қўрқиш керак?». Ўзбекистон ҳукумати аъзолари даромадларни декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига ижобий муносабатда
    • «Тезроқ амалиётга жорий қилиш керак». ДСҚ, Марказий банк, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари масъуллари — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида
    • «Амалдорларнинг қандай соат тақишигача назорат қилиш лозим». Бош вазир ўринбосарлари — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида
    • «Ҳисобга олинмаган даромадлар масаласи ҳал қилинмаса, бу ташаббус ишлаб кетишига ишонмайман». Судьялар Олий кенгаши раиси — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида
    • «Қўша-қўша ортиқча уйлар ва бизнес лойиҳалар қилолмаганмиз». Аёл ҳокимлар даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида

    25.03.2021, 07:46   Изоҳ (0)   10451
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукусда болаларнинг ёлғиз қолганидан фойдаланиб, уйга алдов йўли билан кириб, 25 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган шахслар ушланди

    25.03.2021, 07:22

    Фарғонада қалбаки 100 долларлик купюрани муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

    25.03.2021, 06:59

    Андижонда Туркия компаниялари томонидан 16 та 12 ва 16 қаватли уй қурилади

    25.03.2021, 06:35

    Ўзбекистонда 2020 йилда манзилли дастурларга йўналтирилган 10 триллион сўмнинг 845 миллиард сўми талон-торож қилинган

    25.03.2021, 01:08

    Қашқадарёда ИИБ ходимлари учун қурилган кўп қаватли уйнинг олтинчиси фойдаланишга топширилди

    25.03.2021, 00:44

    Шавкат Мирзиёев энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлишини айтди

    25.03.2021, 00:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.