• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Саратон касаллигини енгиб ўтган, ҳамшираликни эплолмаган ва тасодифан актрисага айланган Одина Тўхтасинова 36 ёшда (фото, видео)

    “Севги”, “Шукрона” ва “Сенсиз” номли сериаллар билан томошабинлар назарига тушган актриса Одина Тўхтасинованинг 36 ёшни қаршилаганига ишониш қийин. Боиси у анча ёш кўринади, шу сабабли ҳалигача севги-муҳаббат мавзусидаги сериалларда ҳам асосий ролларни ижро этади. Хўш, санъат ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган тиббиёт ходими қандай қилиб кино оламига кириб келди? Келинг, бу саволларга қуйида батафсил жавоб излаймиз.

    “Болаликдан тадбиркорликни бошлаганман”

    Фото: Instagram

    — Оилада тўнғич фарзандман. Синглим ва укам ҳам бор. Онам педагог, дадам эса транспорт соҳаси бўйича таҳсил олган. Бешариқда кўп яшамаганмиз, болалигимнинг асосий йиллари Тошкентда ўтган. Ҳовлимиз катта бўлгани учун онам иккимиз маккажўхори экардик. Уларни ўзим пишириб, маҳалла бошида “дом”да яшайдиган рус миллатига мансуб кишиларга сотиб келардим. Тадбиркорликка қизиқишим жуда юқори бўлган. Шу боис ҳам улғайиб, кийим-кечак бизнесига ҳам қизиқиб қолгандим. Афсуски, карантин билан боғлиқ муаммолар сабаб бу соҳадан кетишга мажбур бўлдим, — дейди актриса.

    “Ҳамшираликни эплай олмадим”

    Фото: Instagram

    — Оиламизга санъат бегона, аммо бувим раҳматли болалигимдан актриса бўлишимни орзу қилган. Чунки мактаб чоғларида санъатга жуда қизиқардим. Аммо ота-онам санъаткор бўлишимни исташмади. Шу боис мактабни тамомлаб, ҳамширалик бўйича таҳсил олдим. Аммо мутахассислигим бўйича фаолият юритолмадим. Коллежни тамомлагач, бир муддат касалхонада ишлаганман. Оғир аҳволдаги беморларни кўриб, руҳан қийналдим. Шундан сўнг тиббиёт соҳасида ишлолмаслигимни англаб етдим, — дейди актриса.

    “Касаллик мени тил ўрганишга ундади”

    Фото: Instagram

    — Эрта турмушга чиққанман, аммо бундан ҳеч қачон афсусланмайман. Ҳозир 16 ёш ўғилларим бор десам кўпчилик ишонмайди. Биринчи ўғлимни дунёга келтирганимдан сўнг менда ўсимта борлиги аниқланди. Биринчи марта бу ҳақида эшитганимда шокка тушганман. Биринчи операцияни ҳеч қандай наркозларсиз амалга оширишган. Бунинг сабабини сўрасам “Ўсимтани тириклайин олишимиз керак, уни ўстириб кўрамиз”, дейишган. У оғриқни сўз билан тасвирлаб беролмайман. Кетма-кет 11 марта операция бўлганман, охири кимё терапия олишим кераклигини айтишган. Кимё терапия ўсимтани қуритгани билан бошқа органларга жиддий шикаст етказади. Шу боис, рози бўлмаганман. Хорижда даволаниш истаги пайдо бўлган. Ундан аввал ҳам корейс тилига қизиқардим, касаллик мени тилни янада яхши ўрганишимга сабаб бўлди. Таваккал қилиб, клиника билан 18 минг АҚШ долларига шартнома тузиб, Жанубий Кореяга кетганман. Аммо пулим озлиги сабаб, операциядан бир муддат аввал ишлашимга ҳам тўғри келган. Энг қизиғи, корейс шифокорлари текшириб менда бесамар операция ўтказилганини айтган. У ердаги даволанишларим самара берган. Тилни билганим қўл келган, қўшимчасига тажриба ҳам орттириб келганман, — дейди актриса.

    “Таржимонлик соҳасидан актрисаликка”

    Фото: Instagram

    — Жамиятда ўз ўрнимни топиш учун жиддий интилганман. Икки йил давомида корейс тилини мукаммал ўрганиб, таржимонлик фаолиятимни бошладим. Турли хориж фирмаларида таржимон бўлиб ишладим, аммо болаликдаги санъатга бўлган иштиёқим сўнмади. У пайтлари ёш бўлганманми билмадим, Тик-ток платформасига видеолар олиб жойлардим. Мен борадиган стилист “Сизда қобилият бор, актриса бўлишингиз керак”, деб кўп гапирарди. Тасодифни қарангки, сериалларда суратга тушадиган актриса ҳам унинг мижози экан. Ўша актриса сабаб бўлиб, кастингларда иштирок этиб турдим. Илк ролимни Даврон Умаров режиссёрлигидаги “Жанговар қайнона” фильмида ижро этганман, ундан кейин “Қадам” сериалида суратга тушдим. Гарчи ролларим у қадар катта бўлмаса-да, ўзим учун жуда қадрли, — дейди актриса.

    “Севги” сериали ва режиссёр билан муносабати

    Фото: Instagram

    — Режиссёр Дурдона Тўлаганова билан танишишимга Зарнигор Ғаниева сабабчи бўлган. Ўша пайтда Дурдона опа “Журналист” сериалини суратга олаётганди. Зарнигор опа “Кичик эпизод рол бор, ўйнаб бероласизми?” деган. Табиийки, таклифни жон деб қабул қилганман ва кичик ролим “Севги” сериалига таклиф этилишимга сабаб бўлган. Ундан кейин “Шукрона” сериалида асосий ролни ишониб топширишди. Ростини айтсам, илгари рол ўйнашни чиройли кийиниб, кадр олдида туриш деб тушунган эканман. Марям роли орқали унинг нақадар қийинлигини англадим, — дейди актриса.

    “Саратонни енголдим”

    Фото: Instagram

    — Уйдагиларга касаллигимни айтсам “Бу рак бўлиб қолди”, деб аза очиб юборишади, менга раҳмлари келади, деб айтмаганман. Ўн бир маротаба операция бўлгандан кейин чарчадим. Ҳар сафар келаман, хўрозни сўйгандек сўйишади, яна жўнатиб юборишади. Операция қилдираман, яна уйга кетаман. Бу нарса ўн бир маротаба такрорланди. Наркоздан чиқар-чиқмас лимон билан қатиқ оламан, лимонни шундоқлигича шимаман ва “болаларимга қарашим керак, овқат қилишим керак”, деб уйга кетаман. Докторлар эса “қозон тепасига борма, қуёшга чиқма” дейишарди.

    Фото: Instagram

    “Бола туғсанг ўзи сўрилиб кетади”, дейишгани учун иккинчи фарзандимни дунёга келтиргандим. Ўша сўзларни эшитиб йиғлаб, Азиза опамни олдига бордим. Уларга шифокорлар айтганидек “иккинчи томонга ҳам ўтади, тепага чиқиб кетибди”, деб айтдим.

    Азиза опа эса “мен сенга ҳужжатларда ёрдам бераман, чет элда текширтириб кўр”, деди. Кейин чет элда текширтирсам, мендан катта пул ва вақт сўрашди. Маълум бўлишича, бизнинг шифокорлар қайта-қайта кесавериб, аъзо ичини ҳам чандиқ қилиб ташлабди. Хатонинг устига хато бўлаверган экан.

    Фото: Instagram

    Кореяда операциям учун ишлаб, пул йиғдим. Онам 3 ёки 4 маротаба операция бўлганимни билади, холос, бошқаларини билмайди. Кореяда ҳам операция куним аниқланган, аммо буни ҳеч ким билмайди. Ҳеч кимга айтолмайман. Қўрқмасдан 7-8 соатлик операцияга кирганман.

    Нимадирлар улашди, “наркозлар берамиз”, дейишди, “киндигингни кесамиз”, дейишди. Операциядан чиқсам, пул фақат операцияга етибди. Беш-олти кун ётишга етмади. Пулим фақат бир кунимга етди. У пайтда эса мен фақат ухлаганман. Эртаси куни эса касалхонада ётолмай уйимга чиқиб кетдим. Энди оғриқни айтмай қўяқолай. Олдимда ҳеч ким йўқ, менга қарайдиган бир меҳрибон йўқ. Оғриқдан дод деб нафас ололмайман. Уйда ҳамма нарсани туртиб ташлайман, бутун танам кесиб ташланган. Яна олдимда ҳеч ким йўқ. Унинг устига онам интернетдан қўнғироқ қилаверадилар. Кўнгиллари сезган шекилли. Онам чидолмай “мен ҳозир сени қидирувга бераман, элчихонага бораман”, дедилар. Кейин Имодан қўнғироқни кўтардим. Онам эса “дод дедилар, мени Кореяга олиб кет, чидолмайман”, дедилар. “Она виза қилолмайсиз, келолмайсиз”, дедим. “Унда бу ёққа кел дедилар”. “Мен юролмайман”, деб нафас ололмайдиган даражада оғриқни ҳис қилдим.

    Фото: Instagram

    “Кореяда бир ой тошбақа шўрва ичсанг, яхши бўлиб кетасан”, дейишди. Докторга пулим йўқлиги учун, денгиз бўйида бир ой яшаб тошбақа шўрва ичдим. У кучли нарса бўлганига қон босимим кўтарилиб кетди, бош оғриғимга эса чидолмайман, сувнинг бўйига чиқиб “дод, дод” деб йиғлардим. Кейин барибир докторга бордим, тошбақа таъсир қилмабди. Шундан кейин яна бир кичик операция қилдирдим ва ҳозир яхшиман, — дейди актриса.

    Оиласи ва фарзандлари ҳақида

    Фото: Instagram

    — “Турмушга чиққанмисиз? Биз сизни оила қуриш остонасидаги қиз деб ўйлагандик?” деган гапларни кўп эшитаман. Эрта оила қурганим боис ўғилларим анча улғайиб қолган. Катта ўғлим Амирхон 16 ёшда, Темурхон эса 15 ёш. Турмуш ўртоғим оилавий расмларни ижтимоий тармоқларга жойлашимни унчалик ёқтирмайди. Улар санъатни тушунгани билан жаҳллари чиқадиган вазиятлар ҳам бўлиб туради. Чунки охирги пайтларда “Шукрона” сериалининг сёмка жараёнлари 13-14 соат давом этяпти. Аммо навбати билан ўғилларим мен билан бирга сёмка жараёнларида иштирок этишади, — дейди актриса.

    “Асосий касбимни давом эттираман”

    Фото: Instagram

    — Албатта, асосий касбимни давом эттираман. Аммо санъатга ҳам шунчаки ҳобби деб қараш ниятим йўқ. Ҳозир ҳам таржимонлик билан шуғулланаман. Ҳар куни сёмка йўқ, шу боис икки эшкакни бирдек бошқаришга ҳаракат қиляпман, — дейди актриса.

     

    05.03.2024, 13:30   Изоҳ (0)   92609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудҳиш автоҳалокатдан омон қолган ва фарзанд доғини кўрган актриса Раъно Ярашева 63 ёшда (фото, видео)

    16.02.2024, 09:50

    Турмуш ўртоғининг хиёнатини кечира олмаган, Дубай шайхининг таклифини рад этган ва Аҳмадбой билан шерикчиликда айбланган Дилфуза Исмоилова 56 ёшда (фото, видео)

    22.02.2024, 17:50

    “Тўйда пичоқ билан таҳдид қилишган”. Шахсий ҳаёти ҳақидаги саволлардан безган ва ногирон жониворни парвариш қиладиган Манзура 46 ёшда (фото)

    23.02.2024, 15:55

    “Титаник” фильмида Роуз жон сақлаган сув устидаги эшик аукционга қўйилди

    05.03.2024, 10:30

    Instagram: Ёрқинхўжа Умаров синглисини узатди, Ҳалима Ибрагимова бизнес бошлади, Муниса Ризаева мухлисларига пранк уюштирди

    04.03.2024, 22:00

    Мода афсонаси Карл Лагерфелднинг Париждаги уйи 5,7 млн долларга аукционга қўйилди

    04.03.2024, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.