• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Баҳром Назаров, Раъно Шодиева ва санъат учун асл касбидан воз кечган бошқа машҳурлар (фото)

    Ўзбек шоу-бизнесида санъатдан ташқари бошқа соҳада фаолият юритаётган ва шу соҳалардан даромад топаётган машҳурлар ҳам бор. Қуйида бошқа соҳада таҳсил олиб, санъатда машҳур бўлган ижодкорлар ҳақида маълумот берилади.

    Музаффар Саъдуллаев

    “Осмондаги болалар” фильмидаги Ҳамдам роли билан томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлган Музаффар Саъдуллаев актёрлик соҳасида таҳсил олмаган. Ўз ролини маҳорат билан ижро этган актёр моҳир ҳунарманд ҳисобланади. У бир неча йил давомида Тошкентдаги “Чорсу” бозорида темирчилик сирларини ўрганган ва режиссёр Зулфиқор Мусоқов актёрни ўша ерда учратиб қолиб, “Осмондаги болалар” фильмида суратга тушишга таклиф қилган. Ҳозирда актёр фильмларда суратга тушишни ва тунукачилик билан шуғулланишни давом эттирмоқда. Музаффар Саъдуллаев бухгалтерия соҳаси бўйича дипломга ҳам эга.

    Фото: “Яндекс.ру” 

    Озод Шукруллаев

    Стендап йўналиши ва вайнлари билан машҳурликка эришган Озод Шукруллаев Тошкент тиббиёт академиясида жарроҳлик соҳасида таҳсил олган. У ўша пайтлардан ойлик маоши етмагани сабабли ижодга кириб келган. Ҳозирда Озод Шукруллаев ижод билан шуғулланиш билан бирга Тошкентдаги хусусий клиникаларнинг бирида жарроҳ сифатида фаолият юритади.

    Фото: “Дарё”

    Малика Раҳимова

    Актриса Малика Раҳимова Тошкент марказий вокзалида нозир бўлиб ишлайди. Ҳозирда унинг саҳнадаги вазифаси ўз ролларини маҳорат билан ижро этиш, вокзалда эса йўловчиларнинг юкларини, ҳужжатларини текширишдан иборат. Малика Раҳимованинг турмуш ўртоғи ҳам темирйўл соҳасида фаолият юритади.

    Фото: Instagram

    Суғдиёна Азимова

    “Қайсаргинам”, “Нафрат” фильмлари, “Журналист” сериалидаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Суғдиёна Азимова маҳоратли стилист ҳисобланади. У санъат соҳасида таҳсил олмаган. Актриса 15 йилдан буён стилистлик билан шуғулланади.

    Фото: Instagram

    Раъно Шодиева

    Актриса Раъно Шодиева сурдопедагогика соҳасида таҳсил олган. У отасининг эшитиш билан боғлиқ муаммоси борлиги сабабли ёшлигидан сурдо тилини ўрганган. Имконияти чекланган инсонларга бефарқ бўлмаган Раъно Шодиева “Қўллар ёрдамида гаплашамиз” номли ташкилотга асос солди. У фаолияти давомида “Ўтов”, “Сароб”, “Ватан” ва бошқа кўплаб фильмларда суратга тушган.

    Фото: Instagram

    Азиз Умрзоқов

    “Дайди қизнинг дафтари” сериалидаги роли билан томошабинларга таниш бўлган Азиз Умрзоқов асли мутахассислиги бўйича актёр эмас. У Ўзбекистон Миллий университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетида таҳсил олган. Санъаткор бўлишдан аввал эса солиқ соҳасида фаолият юритган.

    Фото: Instagram

    Одина Тўхтасинова 

    “Сенсиз”, “Севги” ва “Шукрона” сериалларидаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Одина Тўхтасинова асли мутахассислиги бўйича ҳамшира. Аммо қондан қўрқиши сабаб бу соҳада ишлай олмаган ва хориж тилини ўрганишга қарор қилган.

    — Ота-онам санъаткор бўлишимни исташмади, шу боис мактабни тамомлаб, ҳамширалик бўйича таҳсил олгандим. Аммо мутахассислигим бўйича фаолият юритолмадим. Коллежни тамомлагач, бир муддат касалхонада ишлаганман. Оғир аҳволдаги беморларни кўриб, руҳан қийналдим. Шундан сўнг тиббиёт соҳасида ишлолмаслигимни англаб етдим. Икки йил давомида хориж тилини ўргатувчи ўқув марказига қатнадим. Корейс тилини мукаммал ўрганиб, таржимонлик фаолиятимни бошладим. Аммо болаликдаги санъатга бўлган иштиёқим сўнмади. Кастингларда иштирок этиб турдим, — дейди актриса Одина Тўхтасинова.

    Фото: Instagram

    Баҳром Назаров

    Хонанда Баҳром Назаров темирйўл соҳасида фаолият юритган. У темирйўлчи бўлиш ниятида Тошкентга келади ва тақдир тақозоси билан Озодбек Назарбеков билан учрашади. 

    — Бошқа тенгдошларимга қараганда менга анча кеч омад кулиб боқди. Аммо бундан ўксинмайман. Чунки ҳамма нарса вақт-соати билан бўлади. 18 ёшимда Озодбек Назарбеков билан танишган бўлсам, 30 ёшимда қўшиғим орқали одамлар оғзига тушдим. 10 йил темирйўлда ишладим, — дейди Баҳром Назаров.

    Унинг “Айрилдим”, “Юракcиз”, “Қарамадинг” ва бошқа бир қанча тароналари мухлислар томонидан севиб тингланади.

    Фото: Instagram
    13.07.2023, 14:46   Изоҳ (0)   36629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон юлдузларнинг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган машҳур фарзандлари (фото)

    13.07.2023, 13:40

    Элтон Жон беш йиллик хайрлашув турнесини якунлади. У энг сердаромад гастрол сифатида тарихда қолди

    13.07.2023, 12:32

    Кастингда иштирок этган бўлса ҳам орзусидаги ролни ижро эта олмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12.07.2023, 21:55

    “Миллион” актёри Шаҳбоз Нарзиев молиявий қийин вазиятдан ўзига совға қилинган Tracker ёрдамида чиққани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    12.07.2023, 20:51

    Жеймс Кемерон “Аватар”нинг сценарийсини ёзган уйини 33 миллион долларга сотувга қўйди  (фото)

    12.07.2023, 16:59

    Кейт Уинслет, Мадонна ва бошқа машҳурларнинг фарзанди қандай кўринишга эга? (фото) 

    12.07.2023, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.