Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Райҳон ва Манзура бир неча йил аввал куйланган “Мен бу мен” дуэт таронасини қайта куйлашларини маълум қилди.
Актриса Одина Тўхтасинова кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди.

Муниса Ризаева Буэнос-Айрес шаҳридаги квартиралар излаш жараёни акс этган видеони саҳифасига жойлади. Хонанда ҳаттоки футбол юлдузи Месси яшайдиган турар жой мажмуасида ҳам бўлган.
Хонанда Ирода Искандарова Макка шаҳри умра амалларини адо этаётгани акс этган суратини саҳифасига жойлади.

Нилуфар Усмонова сўз устаси Жамшид Норматовнинг концертида қўшиқ куйлади.

Ҳинд киноси юлдузи Каришма Капур янги суратини мухлислари эътиборига ҳавола этди.

Таниқли раққоса Муҳаббат Қурбонова янги автомобиль харид қилди ҳамда қувончини кузатувчилари билан бўлишди.


Ёш актриса Мавлуда Ҳикматова ҳам янги автомобиль харид қилди.
Дурдона Қурбоновага мухлислари томонидан катта гулдаста ҳадя этилди.

Актёр Шаҳзод Султонов ноябрь ойида уйланаётгани ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)