Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 14,93 сўмга ошиб, 12 971,93 сўм бўлди;
- евро 68,81 сўмга пастлаб, 13 394,81 сўм бўлди;
- рубль 0,43 сўмга кўтарилиб, 133,86 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун пастлаб, 12 957 сўм бўлганди.
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, 2025 йилда номинал валюта курсида кескин ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. 2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланган. 2023 йилда сўм АҚШ валютасига нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда 3,94 фоизга заифлашганди.
Марказий банк валюта курси бўйича прогноз бермайди. Лекин валюта курси ўзгаришининг инфляцияга таъсири, албатта, ўрганилади. Охирги ҳисоб-китобларга кўра, валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3–0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин.
Изоҳ (0)