Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 10 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 12,84 сўмга пастлаб, 12 957,00 сўм бўлди;
- евро 26,87 сўмга кўтарилиб, 13 463,62 сўм бўлди;
- рубль 0,54 сўмга тушиб, 133,43 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 12 969, 84 сўм бўлганди.
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, 2025 йилда номинал валюта курсида кескин ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. 2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланган. 2023 йилда сўм АҚШ валютасига нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда 3,94 фоизга заифлашганди.
Изоҳ (0)