Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 4 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 9,96 сўмга кўтарилиб, 12 985,01 сўм бўлди;
- евро 188,33 сўмга тушиб, 13 284,96 сўм бўлди;
- рубль 2,54 сўмга пастлаб, 129,84 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг 18,04 сўмга кўтарилиб, 12 975 05 сўм бўлганди.
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, 2025 йилда номинал валюта курсида кескин ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. 2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланган. 2023 йилда сўм АҚШ валютасига нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда 3,94 фоизга заифлашганди.
Изоҳ (0)