Немис журналисти Хайо Зеппельт россиялик бизнесмен Алишер Усмонов томонидан Халқаро қиличбозлик федерациясида (ХҚФ) “судьяларни сотиб олиш” тизими яратилгани ҳақидаги гаплари ишончсизлигини тан олди.
“Зеппелт Усмоновга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида шахсий аризага имзо чекди. У ўз мажбуриятлари бузилган тақдирда жавобгарликка тортилишига тайёрлигини билдирди”, дейилади хабарда.
2024 йилнинг август ойида Германиянинг АRD миллий телеканали Париж Олимпиадасидаги қиличбозлик ҳақида бир нечта мақола ва видеорепортажни эълон қилган. Уларда Зеппелт Усмоновни ушбу спорт турида “судьяларга пора бериш” тизимини яратишда айблаган.
Мисол тариқасида у грузиялик қиличбоз Сандро Базадзенинг 1/8 финалдаги мағлубиятини келтирган ва унинг мағлубиятида ҳакамликни айблаган. Кейинроқ Грузия қиличбозлик федерацияси президенти Мераб Базадзе бу баёнотини қайтариб олган ва ХҚФдан узр сўраган. АRD’нинг даъволарини ХҚФ раҳбари Эммануэль Кациадакис ҳам рад этган.
АRD материалларини қайта чоп этган Германиянинг бир қатор нашри Усмоновнинг адвокатлари талабига кўра ўз нашрларини тузатган.
Октябрь ойи бошида Гамбург вилоят суди Зеппельтга қарши ишда Усмонов тарафини олган ва “шубҳага асосланган номақбул хабарлар” тарқатилишига қарши қарор чиқарган эди. Шундан сўнг АРД телеканали журналист россиялик тадбиркорга қарши айбловлар қўйган хабарни ўчириб ташлаган.
13,4 миллиард доллар бойлиги билан россиялик энг бойлар рўйхатида тўққизинчи ўринда турувчи, USM асосчиси Алишер Усмонов Кёльн прокуратурасига АRD журналисти Ханс-Йоахим Зеппельтга нисбатан жиноий иш қўзғатилишини сўраб ариза берган.
“Зеппелбт ва АRD-Sportchau асосий журналистика стандартлари ва матбуот кодексини бузган. Қонунда бундай қабиҳ ғаразли гаплар учун жавобгарлик белгиланган. Зеппельт Усмоновнинг обрўсига путур етказишга уринди. Аммо унинг ҳеч қандай фактлари бўлмаган. Бу журналистика эмас, бу шармандалик”, дейди Штайнхофел.
Изоҳ (0)