“Челси” футболчилари Энсо Фернандес ва Ромео Лавия “Борнмут”га қарши ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда The Athletic ёзмоқда.
Тиббий текширувлардан кейин Энсо Фернандес тахминан икки ҳафтага ўйинларда иштирок эта олмайди.
Ромео Лавия эса анча узоқ вақт сафдан чиққан. Унинг жароҳати жиддий.
Футболчилар душанба куни “Вулверҳэмптон”га қарши бўлиб ўтган ўйинда иштирок этмаганди.
Изоҳ (0)