• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда “ижтимоий карта” тизими жорий этилади

    Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойили асосида мамлакатимизда аҳолини қўллаб-қувватлаш, бу соҳада шароитларни яхшилаш ва хизматларни кенгайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

    Бунда ногиронлиги бор шахсларга қулайликлар яратиш муҳим вазифалардан. Шу мақсадда ногиронликни белгилашда рақамлашган тизимга ўтиш таклиф этилмоқда.

    Унга кўра, бу дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 сентябрга қадар барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади. Эксперт комиссияларига тиббий ҳужжатлар оилавий шифокорлар томонидан электрон юборилади. Баҳолаш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мослаштирилган мезонлари асосида “Инсон” марказлари ходимлари томонидан амалга оширилади. Ногиронликни белгилаш билан бир вақтда унинг реабилитация дастури ҳамда протезга муҳтожлиги бўйича маълумотлар шакллантирилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Энди эксперт комиссиялари томонидан касбга, таълимга, спортга тавсия бериш, меҳнатга лаёқатсизликни белгилаш тартиби бекор қилинади. Бундай шахслар иш, спорт ва таълимга индивидуал ёндашув асосида йўналтирилади.

    Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шароитларни кенгайтириш ҳам кўзда тутилмоқда. Шу боис қуриладиган ва таъмирланадиган бинолар бунга мослашганлиги бўйича мажбурий экспертизадан ўтказилади. “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармасининг камида 10 фоиз маблағи ҳар йили чорраҳаларни ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш бўйича қурилиш ва жиҳозлашга йўналтирилади. Тўсиқларсиз муҳит яратилган объектларнинг электрон интерактив харитаси яратилади.

    Жамоат транспорти бўйича тендерларда фақатгина ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган автобуслар иштирок этиши мумкин бўлади. Шаҳар жамоат транспортида I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бепул хизмат кўрсатилади. Ногиронлиги бўлган шахсларни маданий тадбирлар, кўнгилочар томоша ва маросимларга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилади.

    Тақдимотдаги яна бир таклиф Жаҳон банки иштирокидаги “Инсон” лойиҳаси ҳақида бўлди. Бу лойиҳа аҳолининг заиф қатламларини жамиятга интеграция қилишга қаратилган бўлиб, унинг доирасида 55 та кўп функцияли ҳудудий хизматлар маркази ташкил этилади ва 20 турдаги ижтимоий хизмат йўлга қўйилади. Тошкент, Фарғона ва Самарқандда 4 та намунали инклюзив касб-ҳунар таълими марказлари ташкил этилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Беш минг нафар ходимнинг ижтимоий иш бўйича малакаси оширилади. Мослашувчан ижтимоий хизмат ва ёрдам бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилади.

    Соҳадаги яна бир янгилик “ижтимоий карта” тизимининг жорий этилиши бўлади. Бу орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади. “Ижтимоий карта” бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов воситаси, ҳам эҳтиёжманд тоифага мансублик тасдиғи ҳисобланади.

    Бу тартиб дастлаб Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида, кейинги йилдан бошқа ҳудудларда жорий этилади. Натижада 72 турдаги ижтимоий хизматлар, 76 турдаги ёрдамлар ва 200 га яқин имтиёзлар ягона электрон тизимга умумлаштирилади. Қоғоз шаклидаги ҳужжатлар бекор қилиниб, вақт ва маблағ тежалади. Соҳа тўлиқ рақамлаштирилиши орқали ҳар бир оиланинг эҳтиёжлари ва имкониятларини акс эттирадиган “ижтимоий-рақамли паспорти” жорий этилади.

    Давлат раҳбари бу борада тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиб, самарали жорий этиш, эҳтиёжманд инсонларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берди.

    10.07.2024, 16:45   Изоҳ (0)   10254
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда айрим шахсларга электр энергияси бўйича ижтимоий ёки моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин

    09.07.2024, 12:52

    Ўзбекистонда BYD’нинг Б, C ва бюджет сегментидаги автомобиллари ишлаб чиқарилади 

    10.07.2024, 16:02

    Ўзбекистонда давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати кучайтирилади

    10.07.2024, 15:47

    “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади 

    10.07.2024, 16:41

    Ўзбекистонда солиқларнинг ихтиёрий тўланиш даражаси 96 фоизни ташкил этди 

    10.07.2024, 16:21

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди 

    10.07.2024, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.