Telegram мессенжери тез орада асосий профилга мусиқа жойлаштириш функциясини жорий қилади. Эндиликда ҳар бир фойдаланувчи кайфиятни ифодалаш учун оддий ёзув ёки эможидан ташқари мусиқадан фойдаланиши мумкин бўлади.

Telegram ўз аудио кутубхонасига эга бўлмагани сабабли, фойдаланувчилар қўшиқларни мустақил равишда излаб топиши ва юклаб олиши керак бўлади. Сўнг мусиқани профилга жойлаштириш учун фойдаланувчи чатдаги бирор қўшиқни танлайди ва ўнг томонда пайдо бўладиган махсус тугма орқали профилга жойлайди.
Telegram профилга кирган ҳар бир одам қўшиқни тинглаши ва фойдаланувчининг бошқа треклар рўйхатини ҳам кўриши мумкин бўлади.

Ҳозирда мазкур функция Telegram’нинг macOS учун бета версиясида синовдан ўтказилмоқда, бошқа платформалар учун қачон ишга туширилиши ҳақида расмий маълумот берилмаган. Бироқ айрим манбаларда бу имкониятнинг кенг жорий қилиниши 2026 йил март ойига режалаштирилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)