• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Тошкент ёшларни севади” ойлигида ўтказилган танловлар ғолиблари ва йил бўйи ёшлар билан фаол ишлаганлар тақдирланди

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан 15 ноябрдан 15 декабргача ўтказилган “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида 57 та йирик танловлар, учрашувлар, ўқувлар, меҳнат ярмаркалари ва бошқа лойиҳалар ташкил этилиб, 250 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

    Дастлаб ойлик “Пойтахтнинг SMMчи қизлари” мавзусида маҳорат дарси билан старт олди. Қисқа вақт ичида кам таъминланган ва ишсиз қизларни касбга ўргатиш мақсадида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган 500 нафар хотин-қизлар 2 ойлик SMM мутахассислигига бепул ўқитилди.

    Шунингдек, ойлик доирасида табиатни асраш, унга ҳар бир фуқаронинг дахлдорлик ҳиссини ошириш, ўқувчи ва талабаларнинг экологик маданиятини юксалтириш мақсадида “Янги Ўзбекистон” боғида “Яшил шаҳар” экологик акцияси ўтказилди. Акция давомида боғ ҳудудида  таниқли шахслар ва волонтёрлар иштирокида 300 туп чинор кўчати экилди. Шунингдек, акция доирасида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Табиат учун ғамхўрмиз” шиори остида расмлар танлови ташкил этилди.

    Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол, енгил атлетика, шашка ва стол тенниси, стритболл, мини футбол каби турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

    Илк маротаба Тошкент шаҳар Болалар ташкилотининг I конференцияси ўтказилиб, болалар ташкилотининг келгусидаги ишлари режаси тасдиқланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ талаба-ёшларнинг таклифлари инобатга олган ҳолда Тошкент талабалар ассосиациясининг биринчи таъсис йиғилиши ўтказилди.  Тошкент шаҳридаги волонтёрлик гуруҳи раҳбарлари, ёшлар етакчилари, турли йўналишларда фаолият олиб борадиган 600 нафар фаол волонтёрлар иштирокида Волонтёрлар форуми ўтказилди.

    Бундан ташқари, пойтахтда илк маротаба 300 дан ортиқ мактаблар, 50 дан ортиқ профессионал таълим муассасалари, 90 дан ортиқ олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар ҳамда таянч докторантлардан иборат 500 нафардан зиёд илм эгалари бир платформада жам бўлишди. Тошкент шаҳар Ёш ўқитувчи ва олимлар кенгашининг I таъсис йиғилиши айнан илм эгалари учун фикр алмашиш майдони бўлди. Келгуси иш режалар муҳокама қилиниб, “Ёш ўқитувчи ва олимлар Кенгаши” бошқаруви раиси сайланди.

    Олий таълим муассасаларининг 50 000 нафар талабалари учун соҳанинг етук мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот форуми ўтказилди. “Заковат арена” биносида ўтказилган соҳалар кесимидаги очиқ мулоқотларда ёшлар ўзини қизиқтирган барча саволларига мутахассаислардан тўғридан тўғри жавоб олиш имконияни берди.

    18 ноябрь Ўзбекистон Давлат байроғининг қабул қилинганига 33 йил тўлиши муносабати билан “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маданий тадбирлар, парадлар, жанговар кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. 

    “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида ноябрь ойи давомида Тошкент шаҳрида жойлашган 325 та умумтаълим мактабларида ҳамда барча туманларида “Болалар ҳаракати” сардорлар сайлови ўтказилди. 30 ноябрь куни Ёшлар марказида “Юксак мақсадлар сари бирлашайлик!” шиори остида Тошкент шаҳар сардорларининг I форуми бўлиб ўтди. Унда 6 та йўналиш бўйича Тошкент шаҳар сардорлари ва бош сардори сайланди.

    Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш мақсадида илк маротаба “Орзу” болалар ижодиёти фестивали ташкил этилди. Унда 2153 нафар бола рўйхатдан ўтказилди. Фестивалда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар уч ёш тоифасида (6–8 ёш, 9–11 ёш ва 12–14 ёш) иштирок этди. Улар вокал, адабиёт, классика, рақс, чолғу, тасвирий ва амалий санъат каби 6  йўналишнинг бирида ўз иқтидорларини намойиш этди.

    Ушбу ойлик доирасида 9—13 декабрь кунлари умумтаълим мактабларининг 36 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул концерт-шоулар ташкил этилди.

    “Алпомиш” муз саройида йирик ташкилотлар иштирокида олий таълим муассасалари битирувчи талабалари учун “Келажак Expo” ҳамда мутахассислик талаб этилмайдиган касблар бўйича “Дипломсиз иш” меҳнат ярмаркалари,  “ТОП 100 та олий ўқув юрти” – Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларининг тарғибот кўргазмалари, ота-оналар ва ўқувчилар учун ўқув-марказлари форуми ўтказилди.

    “Тошкент ёшларни севади” ойлиги якунида ташкил қилинган гала-концертда ойлик доирасида ўтказилган танловларда ва йил давомида Тошкент шаҳрида ёшлар билан фаол ишлаган ва ёшларга оид давлат сиёсатини юритишда жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ёшлар етакчилари, шунингдек, “Орзу” болалар ижодиёти кўрик-танлови ғолиблари ҳамда SMM курсининг илк 500 нафар битирувчилари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

     

    Хусусан, бепул SMM курси битирувчилари учун мобилография йўналишида “Энг яхши ижодий иш” кўрик-танлови ўтказилиб, 10 та энг сара видео муаллифлари ғолиб деб топилди ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ипҳоне 16 телефони билан рағбатлантирилди. 200 нафар фаол ёшлар етакчиларига эса хорижга саёҳат, дам олиш масканларига йўлланма, компьютер каби совғалар тақдим қилинди. “Орзу” болалар ижодиёти кўрик-танловининг адабиёт, классика, рақс, чолғу, тасвирий ва амалий санъат йўналиши ғолиблари диплом, статуетка ва планшет билан тақдриланди.

    18.12.2024, 14:12   Изоҳ (0)   5590
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Тошкент ёшларни севади»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда бир ой давомида «Тошкент ёшларни севади» шиори билан ёшлар фестивали бўлиб ўтади

    04.11.2020, 20:59

    Ўзбекистон биринчи марта Венеция архитектура биенналесида иштирок этади

    16.11.2020, 21:24

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишсиз ва дангасани бир-биридан фарқлашни билиш кераклигини айтди

    17.11.2020, 23:12

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Келаси йили блогерлар ва журналистлар учун махсус эркин иш жойи тайёрламоқчимиз»

    18.11.2020, 06:36

    Тошкентда 18—21 декабрь кунлари ёшлар форуми ўтказилади

    11.12.2020, 15:13

    «Қозоғистондан келиб, Қозоғистонга қайтиб кетди». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда кузатилган чанг бўрони ҳақида

    09.11.2021, 19:25

    Тошкентда ўтказиладиган ёшлар ойлигида иштирок этадиган энг фаол ёшларнинг 10 нафарига Францияда ўқиш имконияти берилади

    10.11.2021, 07:01

    “Ҳар бир тренер онлайн дарслардан фарқли равишда соҳанинг майда деталларигача тушунча бермоқда” – SMM курсида ўқиётган аёл

    27.11.2024, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.