Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Тошкент ёшларни севади» шиори билан ёшлар фестивали доирасидаги «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берган.
Ортиқхўжаев ишсизларни иш билан таъминлаш масалаларининг ташкил этилганлиги юзасидан фикр билдирган.
«Ишсизлар ростан ишсиз бўлса биз уларни, албатта, бирор ишга жойлаштирамиз, бандлигини таъминлаймиз. Аввало, ишсиз билан дангаса сўзлари бир хил маънони англатмайди. Уларни бир-биридан ажрата билиш лозим», — деган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг қайд этишича, тадбирда талабалар, ўз-ўзини банд қилган ёхуд иш излаётган ёшлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, ўз бизнес стартапини юргизиш ниятидаги йигит-қизлар иштирок этган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)