Россиялик собиқ боксчи Александр Поветкин анти-допинг қоидаларини бузгани учун четлатилди.
Халқаро допинг-тестлар агентлиги (ITA) сайтида ёзилишича, Поветкин 2.2 бандини (тақиқланган моддалардан фойдаланиш) бузгани учун дисквалификация қилинган.
ТАСС маълум қиличича, гап Поветкин 2016 йилда дисквалификация қилинишига сабаб бўлган остарин учун ижобий тест ҳақида кетмоқда, аммо ITA маълумотлар базаси 2014 йил 25 октябрь санасини кўрсатган. Ўша кундан бир кун олдин Александр Карлос Такамани нокаутга учратган эди.
Поветкин сўнгги бор 2021 йилда Диллиан Уайтга қарши жанг қилган ва техник нокаут эвазига мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)