Бокс бўйича оғир вазн тоифаси вакили Александр Поветкин (36-2-1, 25 КО) украиналик боксчи Олександр Усикка (17-0, 13 КО) қарши жанг қилиши мумкин.
Ringpolska нашрининг хабар қилишича, Поветкинда Диллиан Уайтга (27-2, 18 КО) қарши реваншдан ташқари Усик билан жанг қилиш варианти ҳам бор.
Украиналик боксчи WBC рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди ва фақат Деонтей Уайлдердан (42-1-1, 41 КО) ортда қолмоқда. Мазкур дивизион чемпиони Тайсон Фьюри (30-0-1, 21 КО) ҳисобланади. Поветкин эса Уайтга қарши жангга қадар 9-поғонада бораётганди.
Эслатиб ўтамиз, Поветкин 23 август кунги бокс кечасида Уайтни нокаутга учратиб, WBC чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Аввалроқ Поветкин ва Уайт ўртасида реванш жанги ўтказилиши хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)