Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди.
Оқшом доирасида британиялик Жек Кеттерол биринчи ярим ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Режис Прогрейсга қарши рингга кўтарилди.
Жек жангга қадар WBC рейтингида иккинчи, WBA йўналишида бешинчи, IBF’да учинчи, WBO версиясида иккинчи ўринни эгаллаб турганди.
Ўн икки раунд тўлиқ давом этган жангда 31 ёшли Кеттерол 35 яшар америкалик Прогрейсни 117-108, 116-109, 116-109 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Аввалига Режис бешинчи раундда Жекни енгил нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Тўққизинчи раундда эса Кеттерол иккита нокдаун билан жавоб қайтарди.
Изоҳ (0)