Бокс бўйича оғир вазн тоифасида WBC йўналиши вақтинчалик чемпиони Александр Поветкин қандай қилиб Диллиан Уайтни нокаутга учратганини айтиб ўтди.
«Жанг осон бўлмади. Мен улкан қўллаб-қувватлашларни сездим. Аввалига нимадир ўхшамади. Бир нечта зарба қўйиб юборгандан кейин ўзимга келдим.
Тайёрлаб қўйган усулларимизни қўлладим ва жанг давомида эркинроқ ҳаракат қилишга интилдим. Менга қарши яхши зарбага эга номдор рақиб дуч келди, у ҳақида бирор ёмон гап айта олмайман.
Нокаутга олиб келган вазиятни қандай ушладим? Бу машғулотларда чархланган: биз пастдан зарба йўллаш борасида кўп шуғулландик. Ростини айтсам, ҳали бу жангни кўриб чиқмадим. Ҳозирда тиббий кўрикдан ўтяпмиз, кейин келажакка назар сола бошлаймиз. Одатда жангдан сўнг енгил машғулотларда қатнашишни ёқтираман», — дейди Поветкин.
Эслатиб ўтамиз, россиялик боксчи Уайтни бешинчи раундда чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)