“Ливерпуль” клуб тарихида илк бор бир мавсумда сафардаги дастлабки олтита ўйинда ғалаба қозонди ва 2017—2018 йилги мавсумда “Манчестер Сити”дан кейин бу натижага эришган биринчи Англия Премьер Лигаси жамоаси бўлди.

Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 3-тур учрашувида “Ливерпуль” “РБ Лейпциг”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни Дарвн Нунез киритди.
Арне Slot жамоаси Чемпионлар Лигасидаги дастлабки учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди ва 9 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Астон Вилла турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
“Ливерпуль” Чемпионлар Лигасининг навбатдаги ўйинида “Байер”га қарши майдонга тушади. Ўйин 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)