“Ливерпуль” клубининг янги бош мураббийи аниқ бўлди.
Нидерландиялик мураббий Арне Слот мерсисайдликларни бошқаришини тасдиқлади.
“Кейинги мавсумда клуб мураббийи бўлишимни тасдиқлашим мумкин”, — дейди ҳозирда “Фейеноорд”да ишлаётган мутахассис.
Романонинг сўзларига кўра, “Ливерпуль” мураббий учун 15 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди. Бу Слотни тарихдаги энг қиммат голландиялик мураббийга айлантиради. Амалдаги бош мураббий Юрген Клопп мавсум охирида “Ливерпуль”ни тарк этади.
45 ёшли мутахассис 2021 йилнинг ёзидан буён “Фейеноорд”га устозлик қилиб келмоқда. Бу даврда унинг қўл остида клуб барча турнирларда 147 учрашувда қатнашиб, 96 марта ғалаба қозонган, 27 марта дуранг ўйнаган ва 24 марта мағлубиятга учраган.
Мерсисайдликлар АПЛ жадвалида 37 турдан сўнг 79 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)