Италиянинг “Аталанта” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Тён Копмейнерс ёзги трансфер ойнасида “Ливерпуль” сафига қўшилиши мумкин.
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, “Фейеноорд” мураббийи Арне Слот “қизиллар” бошқарувига ўтгач, дастлабки қиладиган иши раҳбариятни нидерландиялик футболчини харид қилишга кўндириш бўлади. “Аталанта” Копмейнерс учун 50 миллион евро талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” 45 ёшли Арне Слотни бош мураббий сифатида олиб келиши хабар қилинганди. Мерсисайдликлар Slot “Фейеноорд” билан битимини бузиши учун Нидерландия клубига 13-15 миллион евро тўлаб беради.
26 ёшли Тён Копмейнерс 2021 йил август ойидан буён “Аталанта” сафида тўп суриб келмоқда. Унга қадар футболчи Арне Слот мураббийлик қилган “АЗ Алкмар” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда Тён барча мусобақаларда 43 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Копмейнерс Transfermarktда 40 миллион еврога баҳоланган.
Изоҳ (0)