Opta Суперкомпьютери 2024—2025 йилги Англия Премьер Лигаси чемпионлигини қўлга киритадиган жамоани башорат қилди.
Шунингдек, 10 000 та мавсум симуляциясидан сўнг турнир жадвалидаги юқори тўртликни қайси жамоалар эгаллашини башорат қилган.
Унга кўра, “Манчестер Сити”га чемпионлиги учун 82,2 фоиз имконият берилган. Суперкомпьютер Пеп Гвардиола шогирдлари қаторасига бешинчи марта чемпион бўлиши мумкинлигига ишора қилинмоқда.
“Арсенал” кетма-кет учинчи йил иккинчи ўринни эгалламоқда. Уларнинг “Сити”дан бош совринни олиб қўйиш имконияти 12,2 фоизга тенг.
Арне Slot янги бош мураббий бўладиган “Ливерпуль” 5,1 фоиз билан Премьер Лига чемпионлиги учун учинчи номзод ҳисобланади.
Шунингдек, “Челси”да янги бош мураббий тайинланди ва жамоа чемпионатни УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси берадиган ўринларда тугатиш имконияти 36 фоизга баҳоланмоқда.
“Тоттенхем” 17,5 фоиз билан кучли тўртликка кириши кутилмоқда, бу “Манчестер Юнайтед”нинг 18,9 фоизлик эҳтимолидан сал пастроқ.
Изоҳ (0)