Хонанда Муниса Ризаева Россия ва бошқа МДҲ мамлакатлари учун алоҳида альбом ёзмоқда. Бу ҳақда хонанда «Дил» клипини суратга олиш жараёнида айтиб ўтди.
«Карантинда умуман уйда ўтирмадим, ишладим, ижод қилдим. Деярли иккита альбом ёздим. Шунинг учун қўшиқларим кўп, турли йўналишдаги тароналар бирин-кетин мухлисларга тақдим этилади.
Худо хоҳласа, биз Россияга ҳам алоҳида альбом ёзяпмиз. Чунки кўриб турганингиздек Jony, Jah Khalib каби Россияда машҳур хонандалар турли мамлакатлардан чиққан. Уларнинг қўшиғини барча МДҲ давлатларида тинглашади. Жонй Озарбайжондан, Jah Khalib эса Қозоғистондан. Худо хоҳласа, Ўзбекистондан Муниса Ризаева ҳам танилса, менинг мақсадим шу бугунги кунда», — дейди Муниса Ризаева.
Изоҳ (0)