Осиё футбол конфедерацияси Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Эрон — Қатар ўйини қаерда бўлиши борасида қарор қабул қилди.

Унга кўра, 15 октябрь кунига белгиланган учрашув БААда ўтказилади. Баҳс ўтказиладиган шаҳар ва стадион номи ҳали эълон қилингани йўқ.
Маълумот учун, Қатар Яқин Шарқдаги можаро сабаб Эрон билан ўйин учун Теҳронга бормаслигини маълум қилганди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқда ушбу баҳс Тошкентда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқаган эди. Ўзбекистон терма жамоаси ўша куни БАА термасини қабул қилади. Саралашнинг 4-тур учрашувларидан яна бир учрашув Бишкекда бўлиб ўтади. Унда Қирғизистон Шимолий Кореяни қабул қилади.
Изоҳ (0)