Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 2023 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. -48 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Нодиржон Мирзааҳмедов мусобақада қатнашадиган таркибдан жой олмади.
Мирзааҳмедов “Дарё” суҳбатида бўлди ва Жаҳон чемпионатидан олдин бўлган тушунарсиз ҳолатлар ҳақида гапирди.
Ўз вазн тоифасида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Мирзааҳмедовнинг қайд этишишича, аввалига у Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибда бўлган ва мусобақа олдидан рақобатчисига қарши кечган барча спарринг жангларни ютган, бироқ якунда мураббий ва раҳбарларнинг қарори бошқача бўлган.
Қуйидаги видеода интервьюни тўлиқ томоша қилинг:
Изоҳ (0)