Ғарбнинг ҳарбий ва иқтисодий ёрдами бўлмаса, Украинадаги уруш икки ҳафта ичида тугаган бўларди. Бу ҳақда Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Испаниянинг 20 Мinutos нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Кўпчилик бу можаронинг тезроқ тугашини хоҳлайди. Агар биз Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтацак, 15 кундан сўнг уруш тугайди ва Путин ўз мақсадларига эришади. Бироқ биз украинлар учун шундай бўлишини хоҳлаймизми?, деди Боррел.
Европа дипломатиясининг раҳбари бундай сценарий Европа иттифоқи учун мутлақо мақбул эмаслигини таъкидлади. У Украинадаги можаронинг европаликлар хавфсизлигига ҳам алоқаси борлигини айтди ва бу борада аниқ изоҳлар келтирилмади.
Январь ойида Жозеп Боррел санкциялар Россия мудофаа саноатини йўқ қила олмагани ва энди Европа Иттифоқи “Украина туннелининг охирида ёруғликни кўрмаётгани”ни айтганди. Дипломат санкциялар борасида қуйидагича муносабат билдирган:
“Бу Россия ҳарбий машинасини сезиларли даражада заифлаштирган, аммо у ҳали ҳам мавжуд”, деган у.
Шунингдек, Боррел Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни тезлаштириш борасида бир неча бор баёнот берган.
Изоҳ (0)