Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида айтилишича, агар АҚШ Эрон манфаатларига қарши ҳужумларда иштирок этса, қаттиқ пушаймон бўлади ва қатъий жавоб олади.
“АҚШнинг ҳукумати огоҳлантириладики, Эрон манфаатларига зарар етказадиган ҳар қандай ёрдам ёки иштирок АҚШнинг қаттиқ пушаймонлигига ва ҳарбийларнинг кескин жавобига сабаб бўлади”, - дея иқтибос келтиради Эрон давлат ахборот агентлиги IRNA корпус баёнотидан.
Аввалроқ Эрон томонидан Исроил ҳудудига юзлаб дронлар ва ракеталар ҳужуми уюштирилгани хабар берилганди. АҚШ президенти Жо Байден дам олиш кунини эрта якунлаб, Оқ уйга қайтган ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефонда суҳбатлашган.
CNN маълумотларига кўра, Эроннинг ҳужумлари АҚШ ҳарбий кучларига қаратилмаган бўлиб, асосий нишон Исроил объектлари бўлган.
Изоҳ (0)