Тошкентнинг Янги ҳаёт туманида иккита Yutong автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
“Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ 25 сентябрь куни соат 06:45 ларда юз берган. “12-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги 117-сонли йўналиш ҳайдовчиси А.Й. бошқарувидаги автобус Хонабод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасига етмасдан Қурувчилар кўчаси улгуржи бозор бекатига бурилаётган вақтда, “1-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги 55-сонли йўналиш ҳайдовчиси Ш.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.
Дастабки маълумотга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.
Ушбу ЙТҲ пойтахт ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган. “Тошшаҳартрансхизмат” Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)