Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида иккита автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/05/15/2024-05-15 21.06.04-fdDU6TBB.jpg)
Маълум қилинишича, 15 май куни соат 12:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 1979 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган MAN русумли автобуси ва 1974 йилда туғилган К.А. бошқарувида бўлган Yutong русумли автобуслари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)