Тошкент шаҳар Яшнобод туманида икки автобус ҳайдовчиси пойга ўйнагани айтилган хабарлар тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мазкур ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, ушбу ҳолат бугун, 7 февраль соат 11:00 ларда 1-автобус саройи филиали тасарруфидаги Yutong русумли 28-сонли йўналиш ҳайдовчиси Х.А автобусни Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчаси бўйлаб бошқариб келган вақтида кузатилган. Ушбу автобус “Успенский номидаги мусиқа мактаби” бекатига тўхтаётган вақтида, шу бекатда тўхтаб, йўловчи тушираётган 5-автобус саройи филиали тасарруфидаги Yutong русумли 44-сонли автобус билан ёнлама оралиқ масофани сақламагани оқибатида 28-сонли автобуснинг ўрта эшик қисми ҳамда 44-сонли автобуснинг чап томон орқани кўриш ойнасининг корпус қисми билан бир-бирига тегиб, қирилган.
Содир этилган тўқнашувда тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)