Тошкент шаҳар Юнусобод туманида электробус ва Cobalt иштирокида автоҳалокат содир бўлди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳолат бўйича маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат 14 февраль куни соат 10:50 да содир бўлган. 2-автобус саройига бириктирилган Yutong русумли, 89-сонли Қорасув мавзеси 1-даҳа—“Чорсу” савдо маркази йўналишидаги электробус Амир Темур шоҳкўчасида ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда электробуснинг ўнг ён томонидан Cobalt ҳаракатланиб келиб тегган ва ЙТҲ содир бўлган.
Мазкур ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Электробусга ҳеч қандай шикаст етмаган. Ҳозирда ушбу электробус йўналишда техник соз ҳолатда йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)