Каталониянинг “Барселона” клуби Марк-Андре тер Штегеннинг жароҳатидан сўнг дарвозани мустаҳкамлаш чораларини кўради.
Манбага кўра, кеча, 23 сентябрь куни бош мураббий Ханси Флик ва клуб спорт директори Деку ўртасида тезкор учрашув бўлиб ўтган ва унда дарвозабон муаммоси муҳокама қилинган. Ҳар иккиси ҳам янги дарвозабон билан шартнома имзолаш тарафдори. Уларнинг фикрича, жамоадаги ҳозирги дарвозабонлар билан жамоа режаларини амалга ошириб бўлмайди.
Шунингдек клуб ҳозирча Тер Штеген ўрнига номзод борасида бир қарорга келмагани, эркин агент бўлган тажрибали футболчилардан бири билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинган. Бугун якуний қарор қабул қилиш учун Деку ва Флик ўртасида яна бир учрашув бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Тер Штеген “Вильярреал” билан ўйинда (5:1) жароҳат олиб, тахминан 7-8 ойга сафдан чиққан эди. Ўтказилган тиббий текширувлар Марк тер Штегеннинг ўнг тиззасидаги болдир пайлари узилганини тасдиқлади. Дарвозабон душанба куни операция қилинади.
Изоҳ (0)