Халқаро футбол федерацияси (FIFA) шу йилнинг баҳорида Фаластин томонидан илгари сурилган талабга қарамай, Исроил жамоаларини халқаро турнирлардан четламасликка ва уларга қарши санкциялар қўлламасликка қарор қилди.
Манбанинг хабарига кўра, бу қарор октябрь ойи бошида бўлиб ўтадиган FIFA конференциясида тасдиқланади.
Фаластин тарафи май ойида Исроил жамоаларини халқаро мусобақалардан четлатиш даъвоси билан чиққан. FIFA июль ва август ойида икки бор бунга рад жавобини берди.
Маълумот учун, Халқаро футбол федерацияси Фаластин футбол ассоциациясининг Исроил футбол федерациясига оид таклифларига мустақил ҳуқуқий баҳо олгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Таъкидланишича, ушбу баҳолаш натижалари октябрь ойидаги анжуманда муҳокама қилиш учун FIFA кенгашига тақдим этилади.
Аввалроқ FIFA Исроил жамоасини Олимпиадада иштирок этишга рухсат берганди.
Изоҳ (0)