“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти қайси клубни дунёнинг энг зўри деб билишини айтди.
Мен “Милан” каби буюк клубларни бошқариш бахтига муяссар бўлдим. У ерда футболчи ҳам бўлганман. Аммо “Реал Мадрид” дунёнинг энг яхши клуби, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу клубда шунча кўп ўйинда мураббий бўлиб бошқара олиш — шунчаки мўжиза, дея Анчелотти сўзларини келтиради Sport Mediaset.
Анчелотти бунгача “Парма”, “Ювентус”, “Милан”, “ПСЖ”, “Челси”, “Бавария”, “Наполи” ва “Эвертон” каби клубларни бошқарган. Анчелоттининг “Реал” билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, 65 ёшли италиялик мураббий Чемпионлар Лигасидаги энг омадли мураббий ҳисобланади. У футболчи сифатида икки бор, мураббий сифатида 5 бора нуфузли мусобақа бош совринига эга чиққан.
Изоҳ (0)