Россиядан келган фуқаро Ўзбекистонга ўқотар қуролни яширинча олиб кирмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.
Унга кўра, 17 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Екатеринбург—Тошкент йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг 1 дона яшил рангли йўл сумкаси тегишли тартибда текширилди.
Натижада сумка ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона Сталкер пневматик тўппончаси ҳамда 860 дона ўқлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Санкт-Петербург—Тошкент йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросига тегишли бўлган 1 дона қора рангли йўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганда юклар ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган ва ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона пневматик қурол ва 1 дона пневматик қуролдан отиш учун мўлжалланган 290 дона шариклар (золдир) борлиги аниқланганди.
Изоҳ (0)