Тошкент халқаро аэропортида фуқаро пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлди. Бу ҳақда Тошкент-АERО ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати “Дарё”га маълум қилди.
Айтилишича, 22 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона ходимлари томонидан Внуково—Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон фуқаросига тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилган.
Божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган, муқобил манбаларга кўра, тахминий қиймати 700 минг сўм бўлган жами 1 дона КР-18 русумли пневматик тўппонча ва Аngry BB’s номли оғирлиги 1 кг бўлган шарсимон шаклдаги пластик ўқлар борлиги аниқланди, дейилади божхона комплекси ахборотида.
Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)